Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумот учун, Нуриддин Ҳамроқулов 1946 йилнинг 18 июнь куни Андижон вилоятида туғилган. 1973 йилда Тошкент театр ва расомлик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон санъат ва маданият институти)ни тамомлаган. 1967 йилдан Андижон театрида, кейичалик, вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда фаолият юритган.

2023 йилда вафот этганлар, нуриддин ҳамроқулов

Фото: Маданият вазирлиги / 2021 йил, январь

Санъаткорнинг репертуаридан «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент ироғи» сингари кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, «Талқинроз», «Оққуш» сингари ўнлаб бастакорлик қўшиқлари ҳам ўрин олган. Айниқса, унинг «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ширинлигинг», «Кулди баҳорим», «Турналар», «Ажаб сирлар» каби қўшиқлари тингловчилар қалбидан чуқур жой эгаллаган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Нуриддин Ҳамроқулов 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 2020 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.