Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳарбийлари Тошкентда «Ноқонуний қуролли гуруҳларни чеклаш, кучсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича қўшинларнинг махсус операцияларини ташкил этиш ва ўтказиш» мавзусида UZAZ-2023 компьютер қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

армия, озарбайжон, ўзбекистон, ҳарбийлар

Ўқув машғулотлари Тошкент ҳарбий округ қўшинлари қўмондони раҳбарлигида 27 июлдан 1 августга Ўзбекистон Қуролли Кучлари Моделлаштириш ва симуляция бўйича тадқиқотлар дала-ўқув марказида ўтказилди.

Шундан сўнг гуруҳларнинг тактик вазифаси тақсимоти, дастлабки ҳолат харитаси ва жанг олиб боришга оид бошқа маълумотлар етказилди ҳамда машқнинг фаол босқичига тайёргарлик кўриш бошланди.

армия, озарбайжон, ўзбекистон, ҳарбийлар

Ўқув давомида чегарани бузиб ўтишга уриниш ва ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши жанг олиб бориш бўйича икки давлат ҳарбийлари ўзаро фикр ва малака алмашилди.

«Қуролли тўқнашувларда ҳарбий ҳаракатлар, махсус гуруҳ ва батальоннинг жанговар ҳаракатлари назарий ва амалий жиҳатдан кўриб чиқилди», — дейилади хабарда.