Ўзбекистонда 2018−2022 йилларда Жиноят кодексининг 126-моддаси (Кўп хотинли бўлиш) бўйича 34 нафар эркак судланган, дея хабар берди Олий суд матбуот хизмати.

Қайд этилишича, уларга тегишли жазо тайинланган.

«Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этди», — дейилади хабарда.

Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш базавий ҳисоблаш миқдори (ҳозирда 330 минг сўм)нинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.