1 августдан нималар ўзгаради?

Стажга эга бўлмаганлар учун нафақа миқдори 33 минг сўмга ошади, ота-оналарнинг фарзанди таълими учун тўлаган пули даромад солиғидан озод қилинади, раҳбарлар рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқийди, иситиш тизимларини модернизация қилиш бошланади — 1 августдан нималар ўзгаради?

ОТМларга кириш тест синовлари — суратларда

1 август эрта тонгдан талабалар қаторидан жой олишга ошиққан абитуриентлар ОТМларга кириш учун тест синовларидан ўтишни бошлади. «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги имтиҳон олинаётган иккита ҳудуддан фоторепортаж тайёрлади.

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи $4800 олаётганда ушланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиш учун 5000 доллар талаб қилган олийгоҳ бўлим бошлиғи аниқланди. У маблағдан 4800 долларини олаётганда ушланди.

Прокурор Абдуқодир Мўминовга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўради

Абдуқодир Мўминов иши юзасидан прокурор судядан судланувчига нисбатан узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш, 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклаш ва БҲМнинг 400 баробари миқдорида жарима жазосини тайинлашни сўради.

2030 йилга бориб жиддий ЙТҲлар сонини 50 фоизга камайтириш режа қилинмоқда

2030 йилгача жиддий ЙТҲлар сонини камида 50 фоизга камайтириш, кенглиги 2 ва ундан ортиқ полосали пиёдалар ўтиш жойларини светофор билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. ЙҲХХнинг йилнинг биринчи ярмида рақамларни камайтириш бўйича режаларига қарамай, ЙТҲлар ва оғир оқибатлар кўпайди.

Ўзбекистонда жорий йилги давлат бюджети дефицити чегараси оширилиши мумкин

Президент қарори лойиҳаси билан 2023 йилда консолидациялашган бюджет дефицитини ЯИМга нисбатан 3 фоиздан 5 фоизгача ёки 53,4 трлн сўмгача ошириш таклиф этилмоқда. Агар ҳукумат яна харажатлар чегарасидан ўтиб кетса, бу давлат харажатларининг 1,8 млрд долларга ошишига олиб келади.

Июль ойида йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди. Бу деярли 7 йилдаги энг паст кўрсаткич

Июль ойи якунига кўра, Ўзбекистонда 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди ва йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди, бу 2016 йил августидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Охирги ойда гуруч ва гўшт қимматлади, ун, тухум, сариёғ, сут ва шакар арзонлади. Бензин нархи кўтарилишда давом этмоқда.

Нарх пуфаклари салбий таъсирининг олдини олиш учун ипотека кредитларига максимал чегара қўйганмиз — МБ раиси

Марказий банк раиси нарх пуфаклари ёрилаётган вақтида банкларга бўладиган салбий таъсирнинг олдини олиш учун ипотека кредитлари ажратишда максимал чегаралар белгиланганини айтди. Аввалроқ Тошкент шаҳридаги уй-жой нархларининг бозор ва фундаментал қийматлари ўртасидаги фарқ 210 млн сўмга етганди.

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди

Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тўра Боболов Оққўрғон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди

Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Махсус давлат корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бизнес ўртасида «кўприк» бўлади

АЖ шаклида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бизнес ўртасида «кўприк» бўлиши режалаштирилган «Тошкент инвест» давлат компанияси ташкил этилмоқда. У тадбиркорлар билан биргаликда пойтахт инфратузилмасини ривожлантиришга оид лойиҳаларни амалга оширади. Компания Тошкент тараққиёт жамғармасини ҳам бошқаради.

Бухородаги 23 та савдо дўкони ёниб кетди

Тунда Бухоро шаҳридаги икки қаватли савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин сабаб 15 та дўкон ва мажмуа яқинидаги бозорнинг 8 та дўкони ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.