Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаронинг жанжали вақтида етказиладиган зарарни олдини ола билмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармагани учун вилояти ИИБ патруль-пост хизмати отряди сафдор ходимлари В.Н., Э.П ҳамда гуруҳ командири капитан З.О. эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони командири Ҳ.С.га нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш. С. Yandex Go фирмасига такси буюртма қилган. Буюртмани ҳайдовчи Фарғона шаҳрида яшовчи, 21 ёшли И.Р. қабул қилган ва бироздан сўнг бошқарувидаги Cobalt автомашинасида С.Ш. турган Соҳибқирон Темур кўчасига етиб келган.

Бироқ фуқаро ҳайдовчининг телефони ўчиб қолгани ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, ўзаро жанжаллашган ва ҳайдовчининг автомашинаси ойналарини тош билан уриб, синдириб юборган.

Ҳайдовчи ушланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.