Марказий Осиё руҳини ҳис қилиш имконини берадиган кўплаб таъсирли жойлар ва тарих зарварақларини кашф қилиш бундан буён унчалик қийин эмас. Эндиликда ҳар бир ўзбекистонлик ўз Ватани тарихи билан яқиндан танишиш имкониятига эга. Asialuxe Travel компанияси қулай ва шинам шартларда уч кунлик кенг қамровли Samarkand City Break ва Bukhara City Break турлари орқали Ўзбекистоннинг гўзал шаҳарларига саёҳат қилиш имконини тақдим этади. Ўзингиз ва яқинларингиз учун 2023 йилнинг ёзини ажойиб тарзда якунловчи мароқли дам олиш кунларини ташкил қилиш имкониятини қўлдан бой бермаган маъқул.

asialuxe travel, реклама

Ҳар иккала саёҳат тўплами миллий туроператорнинг эксклюзив таклифи бўлиб, улар сўнгги сўровларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Тўплам тарихий шаҳарларда нонушта асосидаги сўнгги замонавий меҳмонхоналарга жойлашув, қулай «Афросиёб» тезюрар поездига чипталар ва меҳмонхонага элтувчи трансферни ўз ичига олади. Ҳаммаси бўлиб уч турдаги саёҳат тўпламлари таклиф этилади — Standart, Biznes ва VIP. Уларнинг нархи меҳмонхоналарнинг юлдузча рейтинги ва тўпламга киритилган хизматлар сони бўйича фарқланади.

Bukhara City Break

Бухоро — Ўрта Осиё дурдоналаридан бири, бой тарихга эга шаҳар, ўзининг бетакрор атмосфераси ва гўзал меъморчилиги билан ҳайратга солади. Бу ернинг ҳар бир бурчаги ҳали ҳам маҳаллий аҳолининг қалбида яшаб келаётган тарих ва анъаналарга тўйинган. Bukhara City Break — бу ажойиб шаҳарга саёҳат қилиш учун оптимал вариант бўлиб, унинг бой маданий меросига шўнғиш имконини беради.

asialuxe travel, реклама

«Афросиёб» тезюрар поездида тўрт соатлик йўл — ва сиз тор кўчаларда сайр қила, эски шаҳар муҳитидан баҳраманд бўла оласиз.

1−3 сентябрь саналари учун кенг қамровли экскурсия нархи одам бошига икки кишилик жойлашув учун 1,2 млн сўмдан бошланади.

Samarkand City Break

Самарқанд — доим қайтишни хоҳлайдиган, ўлмас шаҳарлардан бири бўлиб келган.

Қадимий меъморий ёдгорликларнинг улуғворлиги ҳатто тажрибали сайёҳларни ҳам ҳайратда қолдира олади. Экскурсиялардан ташқари, Самарқанд миллий ўзбек таомларини татиб кўриш, маҳаллий бозорлар ва устахоналардан баҳраманд бўлишни таклиф этади, у ерда сиз эсдалик совғалар ва ноёб ҳунармандчилик буюмларини харид қилишингиз мумкин. Samarkand City Break саёҳат тўпламини танлаб, сиз ўзингиз учун меҳмондўст шаҳарга қулай сафарни ташкил қиласиз.

asialuxe travel, реклама

1−3 сентябрь саналари учун кенг қамровли экскурсия нархи одам бошига икки кишилик жойлашув учун 1 млн сўмдан бошланади.

Бундан ташқари, гид хизматлари, тарихий жойларга экскурсиялар, дастурдан ташқари овқатланиш, фото ва видео суратга олиш хизматларини киритишингиз мумкин. Шунингдек, саёҳатчиларнинг истагига кўра эрта ва кеч келиш имкони мавжуд.

asialuxe travel, реклама

Шу билан бирга, эндиликда asialuxe.uz сайтида Ўзбекистон бўйлаб 150 дан ортиқ меҳмонхоналар танлови бўлиб, уларни мақбул нархларда банд қилиш мумкин.

Тур тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore дан Asialuxe Travel мобил иловасини юклаб олиш мумкин.

Кенг қамровли тур тўпламлар Asialuxe Travel савдо офисларида ва Ўзбекистондаги барча сайёҳлик агентликларида мавжуд.

Батафсил маълумотни компания сайтида ёки қуйидаги телефонлар орқали операторлар ёрдамида олиш мумкин: (+998) 71−211−22−22, (+998) 71−201−77−77.

«Asialuxe Travel — cизнинг миллий туроператорингиз».

Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/asialuxe

Реклама ҳуқуқлари асосида.