Сўнгги йилларда Ўзбекистонда энергетика тармоғининг муҳим бўғини ҳисобланган гидроэнергетика соҳасида электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида самарали ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бу борада гидроэнергетика соҳасига фаол жалб этилаётган маҳаллий ва хорижий инвестициялар негизидаги лойиҳалар асосида янги ГЭСларни қуриш, узоқ йиллардан буён эксплуатация қилиб келинаётган ГЭСларни замонавий технологиялар асосида модернизация қилиш, Ўзбекистон кичик ва микрогидроэнергетик салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш ҳамда ушбу жараёнга хусусий секторни кенг жалб қилиш борасидаги ишлар юқори суръатларда амалга оширилмоқда.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасига қаратилаётган улкан эътибор натижасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда тизим таркибидаги электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар олдига муҳим вазифалар қўйилиб, умумий гидроэнергетик қувват ҳажмини янада ошириш борасида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Йилдан-йилга тизимда янги ГЭСларни қуриш, модернизация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари ҳажми ортиб бормоқда. Бу мамлакатда ГЭСлар сонининг ортишига, қайта тикланадиган электр энергия ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмининг янада ошишига замин яратади.

реклама, ўзбекгидроэнерго

29 август куни «Чирчиқ ГЭСлар каскади» унитар корхонаси таркибидаги «Оқ-қовоқ ГЭС-10»нинг модернизациядан сўнг, янгиланган юқори қувватларда ишга туширилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Бекзод Амирсаидов ҳамда каскад раҳбари Абдурасул Шодмонов табрик нутқи билан очиб берди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

Маросимда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, жамият тизим корхона ва ташкилотлари вакиллари, ҳамкор хорижий компаниялар масъуллари, гидроэнергетик муҳандислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

«Оқ-қовоқ ГЭС-10»нинг аввалги ўрнатилган қуввати 34,7 МВт бўлган бўлса, модернизация ишлари якунига етказилгандан сўнг 39,7 МВтга етказилди.

Ушбу ГЭС бундан 80 йил олдин — 1943 йилда Чирчиқ шаҳрида ишга туширилган бўлиб, умумий қуввати 34,7 МВт бўлган иккита агрегат ўрнатилган.

ГЭС таркибига қуйидагилар киради:

  • деревацион канал;
  • зах канали охиридаги сув ажратиш иншооти;
  • ГЭС босим ҳавзаси;
  • ГЭС 1-гидроагрегатига борадиган 57 метрлик канал;
  • ГЭС 2-гидроагрегатининг босим ҳавзаси;
  • станция биноси ва бошқарув корпуси;
  • 891 метрлик қопланмаган «Бўзсув» каналига тушадиган ўтказувчи канал.

Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 майдаги «2017−2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги [ПҚ-2947-сон] қарорига асосан Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 2 апрелдаги ««Чирчиқ ГЭСлар каскади» УК (ГЭС-10), «Самарқанд ГЭСлар каскади» УК (ГЭС-2Б), «Тошкент ГЭСлар каскади» УК (ГЭС-1) модернизацияси инвестициявий лойиҳанинг техник иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида»ги [276-сон] қарори қабул қилинди. Унинг доирасида, Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги томонидан «Чирчиқ ГЭСлар каскади» УК «Оқ-қовоқ ГЭС-10» модернизацияси инвестициявий лойиҳасини молиялаштириш учун имтиёзли кредит берилиши маъқулланди.

реклама, ўзбекгидроэнерго

«Гидропроект» АЖ томонидан инвестициявий лойиҳанинг техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилганлиги қайд этилиб, инвестициявий лойиҳанинг молиялаштириш манбалари сифатида ХХР «Эксимбанки» нинг 20 йил муддатга, шу жумладан, беш йиллик имтиёзли даврга йиллик 2,2% ставкаси билан, «Туронбанк» АТБ орқали қайта молиялаштириладиган ва қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,2% миқдоридаги маржаси қўшилган ҳолда бериладиган кредит маблағлари, шунингдек, «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари белгиланганди.

Лойиҳа қиймати 18,5 млн АҚШ доллари бўлиб, молиялаштириш «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари — 4,1 млн доллар ҳамда Хитой Халқ Республикаси «Эскимбанки» кредити — 14,4 млн доллар ҳисобидан амалга оширилди.

Модернизация ишлари ХХРнинг соҳада етакчи ташкилотларидан бири бўлган China National Technisal Import and Export Corporation (CNTIEC) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Янгиланган қувватлар орқали мазкур ГЭС Чирчиқ аҳолиси ҳамда иқтисодий секторига 213,8 млн кВт/соат электр энергия етказиб бериши кутилмоқда.

Янги Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш, соҳага илғор, ақлли технологик қурилмаларни жорий қилиш, малакат муқобил электр энергиясига бўлган эҳтиёжини самарали ва барқарор таъминланишига, гидроэнергетик қувват манбаининг янада ортишига муҳим замин яратмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.