Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бир кун аввал бедарак йўқолган бола ўлик ҳолда топилди, деб хабар берди «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Бедарак йўқолганлар ҳақида хабар берувчи кўнгиллилардан иборат UzAlert Telegram каналида икки ёшли бола йўқолгани тўғрисида эълон пайдо бўлганди, у 29 август куни уйдан чиқиб кетиб, ғойиб бўлгани хабар қилинган.

«Терговга қадар текширув чоғида йўқолган бола уй яқинидаги қудуқда ўлик ҳолда топилди», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Туман прокуратураси терговга қадар текширувни давом эттирмоқда.