Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Иззат кўчасининг бир қисми 20 кунга ёпилади, дея хабар берди Veolia Energy Tashkent компанияси.

Қайд этилишича, компания 10 октябрдан 30 октябргача иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида Яшнобод туманидаги Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бирлашган ва Иззат кўчалари чорраҳасигача автомобиль йўл қатновининг маълум қисмини ёпган ҳолда диаметри 600 мм ва узунлиги 60 метр бўлган қувурлар алмаштиради.

Автомобиль қатнов йўли Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бешариқ ва Иззат кўчалари чорраҳасигача ёпилади.

Таъкидланишича, мазкур ишлар иссиқ сув таъминоти истеъмолчиларига чекловларсиз амалга оширилади.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, йўл ёпилиши муносабати билан кўчанинг кўрсатилган қисми орқали ҳаракатланувчи 22, 28, 61, 127-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинчалик қуйидаги чизма асосида ташкил этилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»