12−14 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, дея огоҳлантирди Ўзгидромет хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев.

12−13 октябрь кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.

сел келиш хавфи, ўзгидромет
Харита: Ўзгидромет

13−14 октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +10…+15 даражагача, кечалари +2…+5 даражагача пасаяди, шимолда −1…−3 даражагача бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши айтилганди.