7 октябрь куни соат 17:05 атрофида Бухоро вилояти Жондор туманида икки фуқаро ток уриши оқибатида ҳалок бўлди, дея «Газета.uz»га хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.

Туманнинг Баҳористон маҳалласида яшовчи фуқаролар — 34 ёшли Р.М. ҳамда 29 ёшли Б.Ш. қишлоқдоши С.А.нинг уйида устачилик қилаётган пайтида электр токи уриши оқибатида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.