Фарғона вилояти Бувайда тумани «Бумозор» МФЙ раиси 6 та арча кўчатларини қуриб қолишига йўл қўйгани учун жаримага тортилди, дея хабар қилмоқда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Бувайда туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 5 ёшли 6 та арча кўчатлари экилиб, улар «Бумозор» МФЙ раиси ва ҳудуд профилактика инспектори томонидан бошқа жойга кўчирилгани, ҳозирда арчаларни суғориш ва парваришлаш ишларини олиб борилмагани сабаб арча кўчатлари қуриб, қўпориб ташлангани мавзусида хабарлар тарқаган.

Хабарга кўра, Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида 2023 йил Баҳор мавсумида Бувайда тумани ҳокимлиги «Бумозор» МФЙ ҳудудига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган арча кўчатлари Бувайда туман инспекторлари томонидан «Электрон платформага» рўйхатга олинган.

2023 йил 18 апрель куни Бувайда тумани «Бумозор» МФЙ раиси Ф.Ў.га мажбурий кўрсатма ва 2023 йил 8 июль куни 56123-сон билан қайта кўрсатма берилганига қарамасдан, табиий муҳитни тиклаш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларни бартараф қилиш чораларни кўрмагани оқибатида экилган кўчатлар қуриб қолгани аниқланган.

Ҳолатга кўра фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 95-моддасида (Табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан нисбатан баённома расмийлаштирилиб 330 минг сўм миқдорида маъмурий жарима тайинланган.