4 октябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 25 ёшли йигитни ўлдириб, унинг машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилди.
У жиноят иши доирасида Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 267-моддалари (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан гумонланувчи тариқасида жалб қилинди.
Аниқланишича, ҳолатга ўртадаги пул қарзи сабаб бўлган. Тергов давом этмоқда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, марҳумнинг жасади ёнаётган машинадан 300 метр узоқликдан топилган.