Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 716 885 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

2023 йилнинг 9 ойида туғилганларнинг 371 597 нафари ўғил бола, 345 288 нафари қиз бола ҳисобланади.

Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ошган.

«Оила ва хотин-қизлар» илмий тадқиқот институти таҳлилларига кўра, ўзбекистонлик олий маълумотли аёллар бир оила учун 2 нафар фарзанд етарли деб ҳисоблайди.

1 июль ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 36,4 млн кишини ташкил этмоқда. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млн 159 минг), энг ками эса Сирдарё вилоятида (904,9 минг) яшайди.