Сурхондарё вилоятидаги «Айритом» чегара божхона пости ходимлари ва ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари навбатдаги контрабанда ҳолатига чек қўйди, дея хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.

Қўшни давлат (Афғонистон)дан божхона постига кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган. Шу пайтда хизмат ити вагонларнинг бирида шубҳали модда борлиги юзасидан белги берган.

гиёҳванд модда, опий

Сўнг мазкур вагон чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганда унинг пастки балка қисмида яширилган, жами оғирлиги ўрами билан 2,14 килограмм бўлган опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.