HONOR компанияси Ўзбекистондаги бренди учун «овоз элчиси»ни топиш учун танлов ўтказмоқда. Ғолиб иштирокчи «мамлакатнинг бетакрор овози соҳиби» унвонига эга бўлади ва HONOR маҳсулотларининг Ўзбекистондаги реклама роликларидаги овозига айланади. Шунингдек, у ўзи ва яқинлари учун совға сифатида кўплаб гаджетларни: тўртта смартфон, ноутбук, симсиз қулоқчинларни ютиб олади.

honor

Танлов учун аризаларини қабул қилиш 9 октябрдан бошланиб 25 октябргача давом этади. Бу давр ичида исталган киши «Go Beyond HONOR» сўзлари билан ўз овози намунасини ёзиб олиши ва тайёр файлни HONOR Uzbekistan махсус саҳифасига юбориши мумкин. Ушбу ибора келажакдаги реклама роликлари ва компания интернет-материалларининг охирида қўлланилади.

honor

Ҳакамлар ҳайъати компания номининг тўғри талаффузини, овознинг ифодалилигини, унинг тембрини, шунингдек, иштирокчиларнинг харизмаси ва артикуляциясининг равшанлигини баҳолайди. Шу боис айнан шу жиҳатларга алоҳида жиддийлик билан ёндашиш, юрак билан, барча маҳоратни ишга солиб овоз ёзиш лозим — чунки бу уч сўзни келажакда миллионлаб Ўзбекистон аҳолиси тинглайди.

honor

Танловда 18 ёшдан ошган барча Ўзбекистон фуқароси иштирок этиши мумкин ва бу ёшга тўлмаган фуқаролар учун ота-она рухсати талаб қилинади. Демак, иштирокчилар учун деярли ҳеч қандай ёш чекловлари йўқ. Танловнинг батафсил қоидалари ва оммавий оферта биланбу ерда танишиш мумкин.

honor

HONOR технология компанияси турли хил ақлли қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича етакчи глобал провайдер бўлиб, бренд 2013 йилда ташкил этилган ва 2021 йилда Ўзбекистон бозорига кириб келган. HONOR юқори сифатли ва ишончли маҳсулотларни тақдим этган ҳолда барча инсонлар учун яхши ҳаётни таъминлаш учун жаҳон бозоридаги муҳим технологик компанияга айланишни мақсад қилган.

Инновациялар, сифат ва хизмат кўрсатишга стратегик эътибор қаратган HONOR бутун дунё бўйлаб одамларга ўз чегараларидан ташқарига чиқиш имкониятини берувчи янги технологияларни ишлаб чиқишга интилади. Бренд шунингдек, инновацион маҳсулотлар — смартфонлар, ноутбуклар, қулоқчинлар ва бошқа маҳсулотлар портфели орқали сайёрадаги ҳар бир инсон учун янги интеллектуал дунё яратишга интилади.

Ўзбекистондаги HONOR янгиликлари ва янгиликлариниhihonor.com расмий сайти ваInstagram саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.