Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қалбаки 40 млн сўмни 18 млн сўмга сотаётган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Ҳолат департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Э.Ҳ. исмли шахс фуқаро А.Д.га 200 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Фалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Агар гумонланувчининг айби судда исботини топса, у 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.