«Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 5-ИМ қозонхонаси иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича режалаштирилган ишларни бажариш учун тўхтатилиши муносабати билан 12 октябрь соат 00:00 дан 13 октябрь соат 00:00 гача Чилонзор ва Учтепа туманларининг бир қанча даҳа ва кўчаларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар қилди.

Қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Заргарлик, Лутфий, Гулистон, Фарҳод, Наққошлик, Ширин, Мақсуд Шайхзода, Қатортол 2-кўчаси, Катта Хирмонтепа, Тақачи, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа кўчалари;
  • Чилонзор даҳаси 10−26, 30, 31, Г9А, 20А мавзелари, Наққошлик, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий 1−2, Бешқайрағоч, Изза даҳалари;
  • Ўрикзор бозори доирасида.

Қайд этилишича, иссиқ сув таъминоти 5-ИМ қозонхонаси ишга тушиши билан дарҳол тикланади.