Ўзбекистонда Lenovo кўмагида Lenovo Day Tashkent йирик саноат тадбири ўтказилди. Тадбирда IDC, Intel ва Veeam компаниялари вакиллари иштирок этишди. Музокаралар давомида иштирокчилар Марказий Осиёдаги IT-бозорининг тенденциялари ва мавжуд муаммоларини, шунингдек, минтақадаги бизнесни рақамли трансформациялаш хусусиятларини муҳокама қилдилар.

IDC маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёдаги янги технологик тартибнинг драйвери истеъмолчилар бўлиб, корхоналар уларнинг эҳтиёжлари асосида бозор талаб қиладиган ечимларни ишлаб чиқмоқдалар. Ўзбекистон ҳукумати ушбу тенденцияларни кўрган ҳолда, тегишли тартибга солиш ва стратегик ташаббуслар орқали соҳани қўллаб-қувватламоқда. 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги асосий кенг полосали каналларнинг сиғими 1200 Гб/с дан 3200 Гб/с гача ошди, оптик толали алоқа линияси узунлиги 68 минг кмдан 170 минг кмгача кўтарилди ва интернет хизматларининг нархи икки баравардан кўпроқ арзонлашди. Шу ўринда, Ўзбекистонда маълумотлар марказлари хизматига талаб ортиб бормоқда.

lenovo, реклама

Lenovo Infrastructure Solutions Group компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги раҳбари Андрей Кутуков рақамли трансформация технологиялари ҳақида гапирар экан, уларнинг асосийлари деб қуйидагиларни белгилаб ўтди:

  • сунъий интеллект;
  • периферия ҳисоб-китоблари;
  • маълумотларнинг кўпайиши.

«Ушбу технологиялар қанчалик кенг кириб борса, IT-инфратузилмасини трансформация қилиш зарурати масаласи шунчалик кескинлашади, чунки бу янги турдаги ечимларни талаб қилади. Агар сиз иловаларингиз ва инфратузилмангизни модернизация қилмасангиз, бир кун келиб бизнес аввалги даражада ишлай олмайдиган нуқтага келади. Бу тўсиқни енгиб ўтиш учун эса катта куч ва инвестициялар талаб этилади», — деди Андрей Кутуков.

Lenovo`нинг Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақасидаги маълумотларни сақлаш тизимларини сотиш бўйича директори Марко Поззони тадбирнинг махсус меҳмони бўлди. У ўз нутқида катта маълумотларни ҳар қандай рақамли фаолиятнинг асоси деб атади. У барча соҳаларда маълумотларнинг ўсиши тезлашаётганини таъкидлади. Марко Поззони Lenovo тадқиқотлари натижаларига кўра, маълумотларни бошқаришдан фойдаланадиган компаниялар бугунги кунда ушбу активдан фойдаланмаётган компанияларга қараганда 19 баробар кўпроқ даромад олишини ва мижозларни тезроқ жалб қилишини таъкидлади. Мунозарани давом эттирар экан, Поззони маълумотларни бошқаришнинг учта асосий муаммосини санаб ўтди, булар:

  • ресурсдан фойдаланишни таъминлаш;
  • маълумотлар ҳимояси;
  • маълумотлар барқарорлиги.

Сўнгги икки йил ичида Lenovo инфратузилма ечимларининг тез ривожланаётган провайдерларидан бири бўлди. IDC маълумотларига кўра, компания бугунги кунда бошланғич даражадаги маълумотларни корпоратив сақлаш тизимлари соҳасида дунёдаги йирик етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Lenovo таъминот занжири самарадорлик ва ишончлилик бўйича дунёда 8-ўринни эгаллайди. Компания Марказий Осиё бозори, жумладан, Ўзбекистон бозорида ҳам етакчи ўринларни эгаллаб, минтақада ўз бизнесини фаол ривожлантирмоқда. Бунга эришиш учун Lenovo ўз ҳамкорлар тармоғини кенгайтиришга инвестициялар киритишни кўпайтирмоқда, хизмат кўрсатиш имкониятларини кучайтирмоқда, минтақавий эҳтиёт қисмлар омборлари тармоғини очмоқда, корпоратив фойдаланувчилар учун Premier Support кенгайтирилган қўллаб-қувватлаш дастурини, шунингдек Lenovo 360 ҳамкор платформасини ишга туширди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.