Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида бир эркак балиқ овлаш чоғида чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, 7 октябрь куни «Юқори оброн» маҳалласида яшовчи фуқаро Памук қишлоғида жойлашган «Сечанкўл» сунъий сув ҳавзасига ўртоғи билан балиқ овлаш учун бориб, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.

Тергов ҳаракатлари ва қидирув ишлари давомида 10 октябрь куни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан сув омборидан эркакнинг жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.