Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 2023 йилнинг 13 ноябрь куни «12-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги MAN русумли автобусда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» маълумот берди.

Қайд этилишича, автобус 2022 йил ишлаб чиқарилган, тасарруф бошидан буён 97 500 км масофани босиб ўтган. Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин автобус ҳайдовчиси ўриндиғи орқасида жойлашган электр симларини бирлашган блок қисмида қисқа туташув натижасида содир бўлган. Автобус кафолат муддатида тасарруф этилаётганлигиини инобатга олиб, ёнғиннинг аниқ сабаби автобус ишлаб чиқарувчи завод «TRUCK and BUS MOTORS» МЧЖ мутахассислари билан биргаликда аниқланмоқда.

Ёнғин қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 16:36 да етиб бориб ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат»нинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан ҳам хизмат текшируви олиб борилаётгани маълум қилинган.

«Тошшаҳартрансхизмат» муносабатида автобуснингйўналиш рақами ҳақида маълумот берилмаган.