Ўзбекистон Марказий банки 2023 йилнинг учинчи чораги учун истеъмол кайфияти индексини (ИКИ) тақдим этди.

Истеъмол кайфияти индекси — ҳар ой ўлчанадиган ва эълон қилинадиган истеъмолчилар ишончи кўрсаткичи. У икки қисмдан иборат: истеъмолчиларнинг жорий иқтисодий вазиятни баҳолаши ва уларнинг кутилмалари. Истеъмол кайфияти аҳоли истеъмолни қанчалик кўпайтириш/камайтиришга тайёрлигини кўрсатади. Тадбиркорлар истеъмолчиларнинг кайфияти ва уларнинг харид қилиш ниятларидан келиб чиқиб, маркетинг ва рекламани ташкил этиш учун ишлаб чиқариш, импорт ёки сотиш режаларини энг самарали тарзда тузишлари мумкин бўлади.

истеъмол кайфияти, марказий банк

Кўрсаткич ўтган чоракка нисбатан 2,2 пунктга камайиб, 24,3 га (ўтган йилнинг учинчи чорагидаги кўрсаткич) тушди. Сўров натижалари уй хўжаликларининг даромадлари ўсгани, жамғармалар ва харажатларга мойиллиги йил давомида бироз ошганини кўрсатди.

Ижобий истеъмол кайфиятининг сақланиб қолишига аҳоли реал даромадларининг ўсиши, иқтисодиётдаги юқори истеъмол талаби ва қишлоқ хўжалигидаги даромадларнинг мавсумий ўсиши ёрдам берди, деб таъкидлади Марказий банк.

истеъмол кайфияти, марказий банк

Учинчи чорак харажатлари ва келажакдаги харажатлар. Манба: Марказий банк

Респондентларнинг таъкидлашича, учинчи чоракда улар асосан автомобиль сотиб олишга (18,2%), таълимга (15,8%) ва даволанишга (11%) сарфлаган.

Сўровлар бошланганидан буён таълим илк маротаба аҳолининг келгуси харажатлари таркибида биринчи ўринни эгаллади (15,3%). Келгусида респондентлар уйни таъмирлаш (10,6 фоиз), автомобиль сотиб олиш (9,8 фоиз) ва бошқа харажатларга (9,7 фоиз) ҳам сарфлашни режалаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда ўз маблағини маиший техника ва саёҳатга сарфлаётганлар улуши ортиб бормоқда. Ушбу тенденция бизга ушбу товар ва хизматларга бўлган талаб келажакда ортиб бориши ҳақида хулоса қилиш имконини беради, деб кутмоқда регулятор.

Тўй-ҳашамларга сарфланган маблағнинг 5,1 фоиздан 7,8 фоизга ошиши мавсумийлик билан, таълимга кўп сарфланиши эса аҳолининг билим олишга кўпроқ маблағ сарфлаётгани билан изоҳланади.

истеъмол кайфияти, марказий банк

Кредитларга бўлган талаб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоиз бандига, ўтган чоракка нисбатан эса 1,5 фоиз даражага камайди.

Сўровда қатнашганлар орасида даромади 2 млн сўмгача, 7−10 млн сўм ва 10 млн сўмдан юқори бўлганларгина яқин ойларда кредит олишни режалаштирганишганини билдиришган, қолган барча гуруҳларда эса кредитга талаб пасайган. Маълумот учун: январь-июнь ойларида жисмоний шахсларга берилган кредитлар ҳажми 2022 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 73 фоизга ошган.

Маоши 7−10 млн сўм ва 10 млн сўмдан юқори бўлган шахслар келажакда даромадлар ўсишига оптимистик қараса, энг паст даромадли респондентлар (2 млн сўмгача) келажакда даромадларини оширишга кўпроқ пессимистик қарашади.

Респондентларнинг аксарияти (74%) яқин уч йилда Ўзбекистондаги иқтисодий вазият яхшиланишини кутмоқда.