HONOR технологик бренди Ўзбекистон аҳолиси орасида ўзига хос овозни топиш мақсадида ташкиллаштирилган HONOR OVOZI лойиҳаси ғолибини аниқлади.

2023 йил 9 октябрдан 25 октябргача бўлган вақт давомида биринчи босқичда мамлакатнинг исталган фуқароси лойиҳага қўшилиши ва бренднинг Ўзбекистондаги «овоз элчиси» бўлиши мумкин эди. Лойиҳада иштирок этиш учун танлов учун махсус яратилган сайтга Go beyond HONOR ибораси ёзилган овоз намунасини юклаш лозим эди.

HONOR ваколатли ҳакамлар ҳайъати компания номининг тўғри талаффуз қилиниши, овознинг кучлилиги, унинг «ранги», ишонарлилиги ва барча танлов иштирокчиларининг ёзувлари равшанлигини баҳолади. Ушбу мураккаб жараёнда лойиҳада иштирок этиш истагини билдирган жами 10 000 дан ортиқ намуналар тингланди ва 30 нафар финалчи танлаб олинди.

Шундан сўнг иккинчи босқич бошланди: 2023 йил 30 октябрдан 5 ноябргача мамлакатнинг барча аҳолиси финалчиларнинг овози ёзилган аудиоларни диққат билан тинглаш имконига эга бўлди. Аудио файлларни кўриб чиққандан сўнг, 1800 дан ортиқ киши уларни баҳолади ва танлов сайтида ўзларининг севимли аудио ёзувлари учун овоз беришди.

HONOR OVOZI лойиҳаси доирасида ўтказилган оммавий овоз бериш натижаларига кўра, Қўқон шаҳридан Музаффаржон Неъматов ғолиб деб топилди. Унга 751 киши овоз берди. Овоз беришнинг барча натижалари билан honorovozi.uz сайтида танишиш мумкин.

honor, honor ovozi, реклама

«Нотиқлик ва суҳандонлик менинг севимли ҳоббийм. Яқинда бир танишим Ҳонор компанияси ўз слогани учун ноёб овоз қидираётгани ва танов эълон қилгани ҳақида айтиб қолди. Мен ҳам янгича йўналишда ўзимни синаб кўришга қарор қилдим ва бугун ғолиблик насиб қилди. Ушбу лойиҳанинг ташаббускори бўлган Ҳонор компаниясига ва овоз бериб қўллаб қувватлаган халқимиздан миннатдорман», — ўртоқлашди Музаффаржон Неъматов.

Ғолибнинг овози Ўзбекистонда қўлланиладиган HONOR брендининг реклама роликлари ва маркетинг материаллари охирида ишлатилади. Шунингдек, оммавий овоз бериш йўли билан танланган Музаффаржон HONOR`дан технологик қурилмалар тўплами: HONOR X9a, HONOR X8a, HONOR X7a и HONOR 90 смартфонлари, HONOR Choice Earbuds X3 Lite қулоқчинлари ва Magicbook X14 2023 ноутбуки билан тақдирланди

«Ўзбекистон барчани ўз меҳмондўстлиги ва ноёблиги билан ҳайратда қолдиради. Бу ерда инсонлар жуда ижодкор, асосийси, ҳар ерда кўплаб иқтидорларни топиш мумкин. Буларни кўриб, биз HONOR уларга ёрдам бериши ва бир вақтнинг ўзида уларга ўзларини ифодалашга имкон бериши мумкинлигини англадик. Жамоамиз барча иштирокчиларнинг овоз ёзувларини бир неча мартадан тинглаб, ғолибни саралаб олишга жуда пухта ёндашди. Мен ўзим ҳам ҳар бир номзодга овоз бердим. Натижада Музаффар энг кўп овоз тўпладилар. Мен ғолибни чин дилдан табриклайман, ҳамда HONOR ва Ўзбекистон халқи қатнашадиган яна янги лойиҳаларни кутиб қоламан», — HONOR компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Лонг айтиб ўтди.

HONOR бренди келгусида ҳам Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини янги лойиҳалар ва қизиқарли гаджетлар билан хурсанд қилишда давом этади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.