13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 3 та туманида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Чуқурсой» подстанциясида носозлик юзага келган. Бунинг оқибатида Юнусобод туманида жойлашган 4-қозонхонанинг 2 навбати ўчирилган.

Шу сабабли, қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти бўлмайди:

Юнусобод тумани

  • Марказ-2, Марказ-4, 5-, 6-мавзеларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.
  • Ҳакимзода, Ж. Обидова, Эргашева, Ниёзбек йўли, Арифова кўчалари, Амир Темур ва Қорасарой шоҳкўчалари.

Олмазор тумани:

  • Қорақамиш 1/1, Қорақамиш ½, Қорақамиш 2/1, Қорақамиш 2/3, Қорақамиш 2/5, Марказ-22 мавзелари, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Марказ-17/18, Шимолий Олмазор, А. Бобожонова, Қорасарой, Файзи Баланд, Абдурахмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўрозбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчаларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.

Шайхонтоҳур тумани:

  • Зулфияхоним, У. Юсупов, Лабзак кўчаларида жойлашган турар жой уйлари.

Ҳокимлик таъминот аввалига соат 18:00 га қадар тикланишини билдирди. Сўнгра хабарни таҳрирлаб, ярим тунга қадар тикланишини маълум қилди.