Жамият

Чиқинди йиғиш майдончаларида қайта ишланадиган чиқиндилар сотиб олина бошлайди
8 январ 2024, 15:39

Чиқинди йиғиш майдончаларида қайта ишланадиган чиқиндилар сотиб олина бошлайди

Ниҳоят Тошкент ва бир неча вилоятларда маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш бошланади. Аҳолига бепул чиқинди пакетлари берилади. Фуқароларга қайта ишланган чиқиндилар учун пул тўлаш режалаштирилмоқда.

Тошкентда Paynet шохобчаларида банк картасига пул тушириб, нақд пулни бермасдан қочган шахс ушланди
8 январ 2024, 14:43

Тошкентда Paynet шохобчаларида банк картасига пул тушириб, нақд пулни бермасдан қочган шахс ушланди

Тошкент шаҳридаги Paynet шохобчаларида бир неча бор банк картасига пул тушириб, нақд пулни бермасдан қочиб кетган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан талончилик юзасидан жиноий иш очилди.

Қорақалпоғистонда бир киши номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди
8 январ 2024, 11:52

Қорақалпоғистонда бир киши номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди

Нукус шаҳрида 2 киши номаълум этиологияли моддадан заҳарланди. Улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолатни ҳоким ўринбосари бошчилигидаги комиссия текширмоқда.

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
8 январ 2024, 11:08

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

9−10 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келади ва бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жанубда +20 даражагача кўтарилади. Пайшанба куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади.

Андижон ва Фарғонада электробус ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
8 январ 2024, 11:03 1

Андижон ва Фарғонада электробус ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Хитой компаниялари Андижон вилоятида йилига 2 мингта, Фарғона вилоятида йилига мингта электробус ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши режалаштирилмоқда. Улардан бутун Ўзбекистон бўйлаб жамоат транспортини яхшилаш мақсадида фойдаланилади.

Тошкентда 20 ёшли қиз иссиқ сувдан куйиши оқибатида вафот этди
8 январ 2024, 10:52 1

Тошкентда 20 ёшли қиз иссиқ сувдан куйиши оқибатида вафот этди

Тошкентда ваннахонадаги иссиқ сув баки ёрилиши оқибатида 20 ёшли қиз куйиш жароҳати олди. У шифохонада вафот этди.

Самарқандда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб ушланди
8 январ 2024, 10:25

Самарқандда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб ушланди

Самарқанд тумани ҳокимининг икки ёрдамчиси маҳаллий аҳолидан бирига ер ажратгани учун 1000 доллар олаётган вақтида қўлга тушди. СамДУ тьютори эса 3 минг доллар олаётган вақтда ушланди. У маҳаллий аҳолига меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб беришни ваъда қилгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар иқлим ўзгариши оқибатлари олдида ҳимоясизроқ — ЖБ тадқиқоти
8 январ 2024, 10:00

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар иқлим ўзгариши оқибатлари олдида ҳимоясизроқ — ЖБ тадқиқоти

Табиий офатлар пайтида ногиронлиги бўлган шахслар энг катта хавф остида қолишади, чунки фавқулодда ҳолат хабарлари ва эвакуация йўллари улар учун мослаштирилмаган бўлиши мумкин. Жаҳон банки Ўзбекистонда ногиронлиги бўлганлар эҳтиёжларини ҳисобга олиш бўйича ўз тавсиялари билан бўлишди.

Жиззахда автобус «Жигули» билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди
7 январ 2024, 15:58

Жиззахда автобус «Жигули» билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Зомин туманида автобус бурилаётиб, рўпарадан келаётган «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 50 ёшли йўловчи касалхонада вафот этди.

Чиқинди хизматидан қарзи борларга кўчмас мулк ва транспорт воситаси харид қилишда битим тасдиқланмайди
7 январ 2024, 13:36

Чиқинди хизматидан қарзи борларга кўчмас мулк ва транспорт воситаси харид қилишда битим тасдиқланмайди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг апрель ойидан кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар чиқиндини олиб кетиш хизматлари учун қарздорлик бўлмаган тақдирдагина нотариал тасдиқланади.

Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди
7 январ 2024, 13:09

Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди

Миришкор туманида Nexia йўлнинг қарама-қарши томонида кетаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.

Тошкентда йўловчи автобуси Matiz билан тўқнашди
7 январ 2024, 11:33

Тошкентда йўловчи автобуси Matiz билан тўқнашди

Юнусобод туманида King Long русумли 93-сонли автобус Matiz билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль техник шикастланди, автобусга зарар етмади.

6 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
6 январ 2024, 22:53

6 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ёмғирли якшанба, Тошкентда синовдан ўтказиладиган водоробуслар, олтин сотиш бўйича пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон, чиқинди хизматидан қарзи бўлса, «свет»сиз қоладиган истеъмолчилар, вилоятга вақтинча ҳоким бўлган ёшлар етакчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Туркияда халқаро қидирувдаги 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
6 январ 2024, 22:17

Туркияда халқаро қидирувдаги 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Ўзбекистоннинг халқаро қидирувга берилган 8 нафар фуқароси Туркияда қўлга олинди. Улар уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрдан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди
6 январ 2024, 17:37

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрдан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрлардан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди. Ноябрь ойи эса кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Шу билан бирга, 13 декабрь куни Тошкентда охирги 30 йилдаги энг паст ҳарорат қайд этилди.

Тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога қайд этиш ҳуқуқи берилди
6 январ 2024, 16:55

Тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога қайд этиш ҳуқуқи берилди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди. Бунда тадбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

«Мен учун муҳими — илгари бўлмаган нарсани яратиш». Пианиночи Лола Астанова билан суҳбат
6 январ 2024, 16:12

«Мен учун муҳими — илгари бўлмаган нарсани яратиш». Пианиночи Лола Астанова билан суҳбат

Пианиночи Лола Астанова «Газета.uz» билан суҳбатда интернетдаги машҳурлик, ўзбекистонликларнинг хориждаги муваффақиятлари ва ўзини ўзбек миллий оҳангларида синаб кўриш истаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. «Маҳорат бўлмаса, ижтимоий тармоқлардаги машҳурлик сизга ёрдам беролмайди», дейди у.

Энди чиқинди хизматидан қарзи борлар «свет»га пул тўлолмайди
6 январ 2024, 15:41

Энди чиқинди хизматидан қарзи борлар «свет»га пул тўлолмайди

Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс, электр энергияси учун пул тўлолмайди. Бундай тартиб дастлаб Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида, кейин эса бутун республика бўйлаб амалга оширилади.

Тошкентда бепул кийим тарқатиб, тартибсизлик чиқарган дўкон эгаcи жаримага тортилди
6 январ 2024, 15:25

Тошкентда бепул кийим тарқатиб, тартибсизлик чиқарган дўкон эгаcи жаримага тортилди

Тошкентдаги савдо дўконларининг бирида бепул кийим-кечак тарқатилиши сабаб тартибсизлик юзага келди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича ҳеч ким жароҳатланмагани ва жамоат тартиби сақланганини билдирди. Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани учун дўкон раҳбари 5,1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Тошкентда водоробуслар синовдан ўтказилади
6 январ 2024, 12:37

Тошкентда водоробуслар синовдан ўтказилади

Тошкентда ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида водород газида ҳаракатланувчи автобусларни синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг