6 январь куни соат 20:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида King Long йўловчи автобуси ва Mаtiz автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати.

«1-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги 93-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи Р.Ф. бошқарувидаги автобус туманнинг «Жума масжиди» бекати олдида Mаtiz билан кичик тўқнашув содир этган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Енгил автомобиль техник шикастланган, автобусга ҳеч қандай зарар етмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.