дайжест

«Мен учун муҳими — илгари бўлмаган нарсани яратиш». Пианиночи Лола Астанова билан суҳбат

Пианиночи Лола Астанова «Газета.uz» билан суҳбатда интернетдаги машҳурлик, ўзбекистонликларнинг хориждаги муваффақиятлари ва ўзини ўзбек миллий оҳангларида синаб кўриш истаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. «Маҳорат бўлмаса, ижтимоий тармоқлардаги машҳурлик сизга ёрдам беролмайди», дейди у.


дайжест

2024 йилда солиқлар: нима ўзгарди?

Ўзбекистон Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди. Спиртли ичимликлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, бензин, қурилиш материалларига акциз солиғи ставкалари ўзгармоқда. Ичимликлар учун акциз солиғи, шунингдек, янги йиғимлар жорий этилмоқда. Солиқлар бўйича ўзгаришлар — «Газета.uz» шарҳида.


дайжест

Молия вазирлиги бюджет ташкилотлари ходимларининг маошлари кечикаётганига изоҳ берди

Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларига декабрь ойидаги маошларини тўлаш кечикмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буни бухгалтерия ҳисобини юритиш янги тизимига ўтгани билан изоҳлади ва беш иш куни ичида иш ҳақини тўлиқ молиялаштиришга ишонтирди.


дайжест

Тошкентда водоробуслар синовдан ўтказилади

Тошкентда ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида водород газида ҳаракатланувчи автобусларни синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.


дайжест

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. 7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +9…+14 даража бўлади.


дайжест

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон октябрда кузатилгани каби ноябрь ойида ҳам дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Мамлакатнинг қимматбаҳо металлни сотиш ҳажми 11 тоннани ташкил этди, бу иккинчи ўриндаги Қозоғистоннинг кўрсаткичларидан деярли 4 баравар кўп.


дайжест

Ўзини ўзи банд қилганлар ва кичик бизнесни молиялаштиришда таваккалчилик даражаси пасайтирилмоқда

Марказий банк ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий хизматлар кўрсатишда таваккалчилик даражасини 100 фоиздан 75 фоизгача туширишни режа қилмоқда.


дайжест

Энди чиқинди хизматидан қарзи борлар «свет»га пул тўлолмайди

Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс, электр энергияси учун пул тўлолмайди. Бундай тартиб дастлаб Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида, кейин эса бутун республика бўйлаб амалга оширилади.


дайжест

Сирдарёда ёшлар етакчиси вилоятга вақтинча ҳоким бўлди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади. Бундай амалиёт 2020 йилда Андижон вилоятида ҳам кузатилган.


дайжест

2024 йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,4% гача секинлашади — БМТ

БМТга кўра, 2024 йилда глобал иқтисодиётнинг ўсиш суръати 2,4% гача секинлашади. Ҳисоботда айтилишича, тўсиқлар сирасига юқори фоиз ставкалари, конфликтларнинг кучайиши, суст халқаро савдо ва иқлим фалокатлари кабилар киради.


дайжест

Декабрда 3 та банкнинг айрим операциялари чекланди, 2 та банк жаримага тортилди

Марказий банк қўмитаси 2023 йил декабрь ойида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этмагани учун 3 та банкнинг айрим операцияларни амалга оширишига чеклов ўрнатди ва 2 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади.


дайжест

Ўзбекистон Италия билан шартномаларни ратификация қилди

Ўзбекистон Италия билан ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.


дайжест

Тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога қайд этиш ҳуқуқи берилди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди. Бунда тадбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.


дайжест

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрдан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрлардан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди. Ноябрь ойи эса кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Шу билан бирга, 13 декабрь куни Тошкентда охирги 30 йилдаги энг паст ҳарорат қайд этилди.


дайжест

ЖССТ COVID-19 билан касалланиш ортиб бораётгани сабабли ниқоб тақишга чақирди

Сўнгги ҳафталарда кўплаб мамлакатларда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамларни яна ниқоб тақиш ва вакцина олишга чақирди.


дайжест

Японияда зилзила қурбонлари сони 120 дан ошди, яна юзлаб одам бедарак йўқолган

Япония ҳукумати 1 январь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 126 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Яна 500 дан ортиқ одам жароҳатланган, 200 га яқин киши бедарак йўқолган. Бузилган йўллар ва ноқулай об-ҳаво туфайли қутқариш ишлари қийин кечмоқда.