Жамият

Дам олиш кунлари ҳаво салқинроқ бўлади
26 июн 2020, 14:12

Дам олиш кунлари ҳаво салқинроқ бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳаво салқинроқ бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +27…+32 даражагача тушади.

Шуҳрат Ғаниев: Пора олганимда шунча муддат вилоят ҳокими бўлиб ишламас эдим
26 июн 2020, 14:04

Шуҳрат Ғаниев: Пора олганимда шунча муддат вилоят ҳокими бўлиб ишламас эдим

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев матбуот анжуманида журналистларнинг пора олиш, маддоҳлик, ишсизлик, Сўхдаги ҳолат тўғрисидаги саволларига жавоб берди.

«Бизга маслаҳатчилар керак, жазоловчилар эмас» — Тошкентлик рестораторлар
26 июн 2020, 11:12

«Бизга маслаҳатчилар керак, жазоловчилар эмас» — Тошкентлик рестораторлар

Умумий овқатланиш соҳаси биргина Тошкент шаҳрининг ўзида юз минглаб одамларни иш билан таъминлайди. Сектор карантин даврида катта йўқотишларга дуч келди, карантин шартлари юмшайтирилганидан сўнг эса ишни қайта йўлга қўйиш ва мижозларни қабул қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилмади. Пойтахтлик рестораторлар назорат органлари томонидан карантин талабларининг эркин тарзда талқин қилинаётгани ва ҳукумат билан дўстона муносабатда бўлиш истаклари борлиги ҳақида «Газета.uz» билан бўлган суҳбатда айтиб беришди.

Омбудсман Акмал Саидовнинг танқидига жавоб қайтарди
26 июн 2020, 10:54

Омбудсман Акмал Саидовнинг танқидига жавоб қайтарди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг директори Акмал Саидов Андижондаги қийноқ масаласида Омбудсманнинг минтақавий вакилига нисбатан танқидий фикр билдирди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ушбу ҳолат ҳақида хабар тарқагач, ташкилот уни ўрганиб, алоҳида назоратига олганлигини ҳамда бу пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ жим турганига ишора қилди.

Хусусий клиникалар COVID-19 тестини ўтказишни бошламоқда
25 июн 2020, 21:08

Хусусий клиникалар COVID-19 тестини ўтказишни бошламоқда

Тошкентдаги бир қатор хусусий клиникалар коронавирус учун тест ўтказиш бўйича шартномалар имзолади. Уларнинг шу ҳафтадан мазкур хизматни кўрсатишни бошлаши кутилмоқда.

Янгийўлдаги қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди
25 июн 2020, 17:53

Янгийўлдаги қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди

Янгийўл туманидаги Global Comsco Daewoo қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди. Корхона ичидаги 5 минг кв. м майдонда ёнғин келиб чиққан, жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушгани йўқ.

1 июлдан нималар ўзгаради?
25 июн 2020, 17:17

1 июлдан нималар ўзгаради?

Ўзини ўзи банд қилувчиларни рўйхатга олиш осонлашади, кўп қаватли бино қурувчиларига божхона имтиёзлари берилади, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашиви мажбурий бўлади, ноширлик учун лицензия бекор қилинади — 1 июлдан кучга кирадиган ўзгаришлар.

Сергелидаги метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди
25 июн 2020, 15:57

Сергелидаги метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди

Сергелида қурилаётган метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди. Махсус насос орқали қуйилган бетон қотмагани сабабли унинг бир бўлаги поезд устига тушган.

Хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча грантларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши
25 июн 2020, 15:55 2

Хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча грантларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши

Хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра, хотин-қизларга олий таълим муассаларига тавсиянома асосида кириш учун Республика бўйлаб қўшимча 940 та грант жойи ажратилди.

ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди
25 июн 2020, 14:55

ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди

ФВВ республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.

Марғилонда Cobalt уриб юборган велосипедчи вафот этди
25 июн 2020, 14:37

Марғилонда Cobalt уриб юборган велосипедчи вафот этди

Марғилонда Cobalt қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

Академик Бекжон Тошмуҳамедов оламдан ўтди
25 июн 2020, 12:59 1

Академик Бекжон Тошмуҳамедов оламдан ўтди

Ўзбекистон биофизикасининг асосчиларидан бири, Фанлар академияси академиги Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди.

Қаршида қулаб тушган бино қурилиши ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди
25 июн 2020, 12:38

Қаршида қулаб тушган бино қурилиши ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди

Қурилиш вазирлиги Қаршидаги бинонинг юк кўтарувчи конструкциялар қулаши бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, «Насаф-Травел» компаниясига тегишли объектидаги қурилиш ишлари рўйхатга олинмасдан, ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди.

78 нафар ИИО ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди
24 июн 2020, 23:41

78 нафар ИИО ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди

ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов 78 нафар ички ишлар органлари ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилгани, 1 нафари ишдан бўшатилганини маълум қилди. «Мана рақамлар, энди ким айта олади булар ўзиникини бекитади деб», — деди вазирлик вакили.

Хотин-қизларга ажратилган қўшимча грант учун талаб этиладиган ҳужжатлар маълум қилинди
24 июн 2020, 23:13

Хотин-қизларга ажратилган қўшимча грант учун талаб этиладиган ҳужжатлар маълум қилинди

Хотин-қизларга ажратилган қўшимча грантни олиш учун улардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати маълум қилинди. Ушбу ҳужжатларни 24 июндан 10 июлга қадар қабул қилиш режалаштирилган.

Хотин-қизлар учун қўшимча грант кимларга берилади
24 июн 2020, 14:35

Хотин-қизлар учун қўшимча грант кимларга берилади

Ҳукумат қарори билан хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби белгиланди. Грантда ўқиш учун тавсияномаларнинг кимларга ва қандай берилиши маълум қилинди.

Аҳолидан антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши режалаштирилмоқда
24 июн 2020, 14:26

Аҳолидан антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда келгуси ҳафтадан бошлаб COVID-19 антитаначаларини аниқлаш учун аҳоли орасида тестлар ўтказилади. Бунинг карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш учун зарур экани таъкидланди.

Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотининг 25 нафар аъзоси қўлга олинди
24 июн 2020, 11:34

Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотининг 25 нафар аъзоси қўлга олинди

ИИВ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган «Тавхид ва жиход катибаси» террорчилик ташкилотининг 25 нафар аъзоси қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Қаршида юк кўтарувчи конструкциялар қулаши оқибатида бир киши вафот этди
24 июн 2020, 10:47

Қаршида юк кўтарувчи конструкциялар қулаши оқибатида бир киши вафот этди

Қаршида юк кўтарувчи конструкцияларнинг қулаши оқибатида бир нафар ишчи-ходим вафот этган. Қутқарувчилар тўрт нафар фуқарони қутқаришга муваффақ бўлишди.

Бухоро вилоятида йил бошидан буён 11,4 мингдан зиёд ёшлар иш билан таъминланди
23 июн 2020, 20:08

Бухоро вилоятида йил бошидан буён 11,4 мингдан зиёд ёшлар иш билан таъминланди

Бухоро вилоятида 11,4 мингдан зиёд ёшлар ишга жойланди, карантин даврида ишини йўқотган ёки хориждан муҳожирликдан қайтган яна 5,4 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг