25 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Қирсадоқ» МФЙ, Тошкент шох кўчасида жойлашган Global Comsco Daewoo МЧЖ қоғоз ишлаб чиқариш Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида ёнғин содир бўлган, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Воқеа юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 36 та ёнғин-қутқарув гуруҳи тезкорлик билан ҳодиса жоийга етиб борган. Бирламчми маълумотларга кўра, корхона ичидаги 5000 кв.м майдонда ёнғин келиб чиққан. Айни вақтда аланга ўраб олиниб, вазият тўлиқ назоратга олинган.

Шунингдек, ёнғинни бартараф этиш учун ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ФВБ бошлиқлари, туман ҳокимлиги етиб борган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ўт ўчириш ишлари давом этмоқда.