Тошкентнинг Сергели тумани «Чоштепа» маҳалласи ҳудудида қурилаётган метрополитен кўпригидан ажралиб тушган бетон бўлаги Afrosiyob тезюрар поездининг ойнасига зарар етказди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 23 июнь куни Собир Раҳимов темир йўл станцияси яқинида содир бўлди. 20:05 да Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасига Afrosiyob тезюрар йўловчи поездининг электровоз ойнасига қаттиқ жисм келиб тегиши натижасида дарз кетганлиги ҳақида хабар келиб тушади.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида темир йўл изининг устида ўтувчи метрополитен кўпригига махсус насос орқали бетон қуйилгани аниқланди. Қурилиш маҳсулоти қотмаган ва бетон бўлаги «Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд ойнаси устига тушган.