Жамият

Тошкентда 5 минг дарахт кесилиш хавфи остида — депутат
13 сентябрь 2022, 08:16

Тошкентда 5 минг дарахт кесилиш хавфи остида — депутат

Депутат Расул Кушербаев тадбиркорларга ажратилган ҳудудлардаги деворлар билан ўралган 5 мингта дарахт кесилиш хавфи остида эканини маълум қилди. У мораторийга риоя этилмаётгани боис ҳокимларнинг бундай ер участкаларини ажратиш тўғрисида қарорларини бекор қилишга чақирди.

12 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 сентябрь 2022, 22:00

12 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жаҳонда «глобал ишонч инқирози» ҳақидаги президент мақоласи, ШҲТ саммитида имзоланадиган ҳужжатлар, поезд тагида қолиб кетган 4 ёшли қиз, Самарқандга $300 млн кредит ажратадиган БАА, Тошкентга кириш ёпилмагани, «Бунёдкор» стадионида бўлмаган дренаж тизими ва бошқалар — «Газета.uz» да куни дайжести.

16 ёшли бола бир кунда 2 та автомобилни олиб қочди
12 сентябрь 2022, 18:23 1

16 ёшли бола бир кунда 2 та автомобилни олиб қочди

Чуст туманида вояга етмаган бола Жигули ва Матиз автомобилларини олиб қочди. Гумонланувчи ҳибсга олинган. Унга нисбатан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Фарғонада уйида укол олган қизалоқ вафот этди
12 сентябрь 2022, 18:04

Фарғонада уйида укол олган қизалоқ вафот этди

Учкўприк туманида собиқ ҳамшира уй шароитида эҳтиёт чораларсиз укол қилиши оқибатида қизалоқ вафот этди. Укол қизда аллергик реакцияни юзага келтирган ва нафас йўлларини беркитган. Ҳамширага бир қатор сабаблар туфайли 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Наманганда Equinox учта машина билан тўқнашди
12 сентябрь 2022, 17:28

Наманганда Equinox учта машина билан тўқнашди

Наманганда Equinox, Lacetti, Nexia ва ВАЗ-2106 иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳудудга светофор ўрнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

ИИВ Тошкентга кириш ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди
12 сентябрь 2022, 15:57

ИИВ Тошкентга кириш ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

ИИВ Тошкент ва бошқа вилоятларга кириш ва чиқиш ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Тармоқларда тарқалган видеоларда эса ЙПХ ходимлари ШҲТ саммити доирасида фақатгина Самарқандга кириш ёпилиши туфайли айланма йўлларни тушунтираётгани акс этган.

«Бунёдкор» стадионида дренаж тизими шу вақтгача умуман ишламаган — Диёр Имомхўжаев
12 сентябрь 2022, 15:23

«Бунёдкор» стадионида дренаж тизими шу вақтгача умуман ишламаган — Диёр Имомхўжаев

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев «Бунёдкор» стадионидаги яшил майдонда дренаж тизими шу вақтгача умуман ишламаганини маълум қилди. Таъкидланишича, сув қумда қолиб, майсани чиритиб борган. Энди тизим қайта ишлаб чиқилади ва унинг усти стандарт бўйича қоплаб борилади, дейилади хабарда.

Электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди
12 сентябрь 2022, 13:06

Электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди

Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди. Тизим йилига 32 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилни қувватлаш имконини беради.

Ўзбекистонда аҳолига деҳқончилик учун ерлар 30 йилга ижарага берилади
12 сентябрь 2022, 12:08

Ўзбекистонда аҳолига деҳқончилик учун ерлар 30 йилга ижарага берилади

Президент қарори билан аҳолига деҳқончилик учун экин майдонлари 30 йилга ижарага берилади. Ижарага бериш очиқ электрон танлов орқали ўтказилади. Унда бир нафар талабгор иштирок этса ҳам, танлов ўтказилган ҳисобланади.

Ҳафта давомида ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади
12 сентябрь 2022, 11:57

Ҳафта давомида ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. 13 сентябрь кунидан совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекиниши бошлайди ва ҳаво +28…+30 гача исийди. Республиканинг тоғли ҳудудларида эса бироз ёмғир ёғади.

Тошкентдаги 142-мактаб ўқувчиларига «бепул, лекин хунук» соч калталаш таклиф қилинди
12 сентябрь 2022, 11:49 2

Тошкентдаги 142-мактаб ўқувчиларига «бепул, лекин хунук» соч калталаш таклиф қилинди

Тошкентдаги 142-мактабда ИИБ ходимлари ўқувчиларга соч турмаги учун танбеҳ берди. Қонунчиликка кўра, соч узунлиги 2−3 см бўлиши лозим. Пойтахт ИИББ ўқувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилгани, қолаверса, болалардан бирининг ёнидан қайчи топилганини қайд этди.

Parkwood’да фойдали акциянинг сўнгги ҳафтаси бошланди
12 сентябрь 2022, 11:00

Parkwood’да фойдали акциянинг сўнгги ҳафтаси бошланди

NovaStroy компанияси Parkwood турар-жой мажмуасида катта чегирмали сўнгги ҳафтани ўтказмоқда.

Қашқадарёда хусусий боғчадан қочиб кетган болани поезд уриб кетди
12 сентябрь 2022, 10:41

Қашқадарёда хусусий боғчадан қочиб кетган болани поезд уриб кетди

Қашқадарёнинг Косон туманида хусусий боғчадан чиқиб кетган тўрт ёшли болани «Афросиёб» тезюрар поезди уриб кетди. Олинган жароҳатлар оқибатида бола вафот этган. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.

Хива шаҳри ва туманида газ 10 соатга ўчирилади
12 сентябрь 2022, 09:42

Хива шаҳри ва туманида газ 10 соатга ўчирилади

Хива шаҳрининг барча маҳалла ва Хива туманининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабаб газ таъминоти соат 08:00 дан 18:00 гача тўхтатилади.

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди, учта рейс кечиктирилди
11 сентябрь 2022, 15:38

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди, учта рейс кечиктирилди

Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминали ертўласида кичик ёнғин чиқди. Бунга трансформатор подстансиясида жойлашган узлуксиз электр таъминоти манбасидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Терминал вақтинча чироқсиз қолди. Учта рейс кечиктирилди.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи озод этилди
11 сентябрь 2022, 15:34

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи озод этилди

Пойтахтда дарахтлар нобуд бўлишига шароит яратиб берганликда айбланиб ҳибсга олинган Тошкент Экология бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов озод этилди, бироқ жиноий ишда гумонланувчи сифатида қолмоқда. Депутат Расул Кушербаев унинг озодликка чиқишига Ўзбекистон бош прокурори ҳисса қўшганини айтди.

ЎзЖОКУда ректорга салом бермагани учун талабани калтаклаган ходим ишдан бўшатилди
11 сентябрь 2022, 15:28 1

ЎзЖОКУда ректорга салом бермагани учун талабани калтаклаган ходим ишдан бўшатилди

ЎзЖОКУ талабаси университетда ректорга салом бермагани учун ходим томонидан калтакланганди. Университет Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида ходим ваколати доирасидан ташқарига чиққани сабабли ишдан бўшатилди. Бошқа ходимларга нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилди.

Навоийда боғча болалари овқатдан оммавий заҳарлангани айтилмоқда
11 сентябрь 2022, 15:20

Навоийда боғча болалари овқатдан оммавий заҳарлангани айтилмоқда

Тармоқларда Кармана туманидаги 6-сонли МТТда болалар оммавий заҳарлангани айтилмоқда. 10 нафар тарбиячи туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича терговга қадар текшириш бошлангани маълум қилди.

Қамчиқдаги йирик ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди
11 сентябрь 2022, 09:34

Қамчиқдаги йирик ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида юк машинаси ҳайдовчиси бир неча автомобиль билан тўқнашиб кетиши натижасида уларда ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлган, 5 дан 7 нафаргача киши жароҳатланган. ФВВ ёнаётган автомобиллар тезда ўчирилганини маълум қилди.

Театр арбоблари уюшмасининг давлат ташкилотларига йўллаган хати қонуний кучга эга эмас — Адлия вазирлиги
10 сентябрь 2022, 18:57

Театр арбоблари уюшмасининг давлат ташкилотларига йўллаган хати қонуний кучга эга эмас — Адлия вазирлиги

Театр арбоблари уюшмаси «Илҳом» театрида бўладиган «Подпольные девочки» спектакли Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларга путур етказиши мумкинлигини айтиб, ИИБ ва Миллий гвардияга сценарийни ўрганиб чиқишни сўраб хат ёзди. Адлия вазирлиги бу хатни асоссиз деб топди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг