Жамият

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
25 июн 2021, 12:55

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Шу ҳафта охирида Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +35…+38 даражани ташкил этади.

Қарши ва Жиззахдаги 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани аниқланди
25 июн 2021, 12:09

Қарши ва Жиззахдаги 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани аниқланди

Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилганлиги аниқланди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бухгалтерия ходимлари томонидан 21 млрд сўм нақд пул, Жиззах политехника институтида эса 1,5 млрд сўм пластик карточкага ўтказилиб ўзлаштирилган.

Кириш имтиҳонларига 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланади
25 июн 2021, 11:35

Кириш имтиҳонларига 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланади

Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов кириш имтиҳонлари харажатлари 30 млрд сўмдан ошишини маълум қилди. Моддий-техник база учун сарфланадиган харажатлар бунга кирмаслиги айтилди. Каримовнинг сўзларига кўра, ДТМга ўтган йилги қабул жараёнларида 90 млрд сўм атрофида пул тушган.

Ногиронлиги бор шахслар иш топиши учун Ishplus.uz платформаси ишга туширилди
25 июн 2021, 11:23

Ногиронлиги бор шахслар иш топиши учун Ishplus.uz платформаси ишга туширилди

«Шароит Плюс» ногиронлар жамоат бирлашмаси ногиронлиги бўлган шахсларни муносиб иш билан таъминлаш учун онлайн платформани ишга туширди. Лойиҳанинг ҳамкорлари — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва ЕХҲТ, лойиҳа БМТнинг ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш Қўшма дастури томонидани қўллаб-қувватланмоқда.

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?
25 июн 2021, 08:38

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

Тошкент яқинида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади.

Чироқчида электр таъминотидаги муаммо сабабли «Афросиёб» поезди йўлини тўсганлар судга чақирилди
24 июн 2021, 23:18

Чироқчида электр таъминотидаги муаммо сабабли «Афросиёб» поезди йўлини тўсганлар судга чақирилди

Чироқчи туманида электр таъминотидан норози бўлиб, «Афросиёб» поезди йўлини тўсганларнинг 13 нафари судга чақирилди. Мазкур иш доирасида 50 нафар фуқарога чора кўрилаётгани айтилди.

24 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 июн 2021, 20:30

24 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилиши, 2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланиши, Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланиши, Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтиши — «Газета.uz»нинг 24 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Депутат — «Шаҳидлар хотираси» мажмуасидаги қурилишлар ҳақида
24 июн 2021, 16:44

Депутат — «Шаҳидлар хотираси» мажмуасидаги қурилишлар ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилиши бўйича ишларни молиялаштириш манбалари президент фармойишида белгиланганларига мос келмаётганига эътибор қаратди. У лойиҳага маиший хизмат бинолари, савдо дўконлари, WiFi ҳудудлари ёки амфитеатр қуриш кўзда тутилмаганини қайд этди.

Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди
24 июн 2021, 14:42 2

Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги қурилиш объектида ишлаётган 22 ёшли ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб тушиб, шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади
24 июн 2021, 13:39

Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Мисрда жойлашган «Ал-Азҳар» университетининг барча муассасаларига фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси асосида қабул қилинади. Таълим олиш юзасидан мурожаатлар 25 июндан — 15 июлгача Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг илк «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди
24 июн 2021, 12:36

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг илк «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг туризм вазирлари йиғилишида Қўқон шаҳри кенгаш мамлакатларининг «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди.

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган қарийб 9 кг гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди
24 июн 2021, 12:23

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган қарийб 9 кг гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди

ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида жами 3,3 кг, Тошкент вилоятида жами 5,4 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди. Барча ҳолатларда наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Риштон кулолчилик маркази, лаванда даласи ва Марғилон ҳунармандлар марказидан фоторепортаж
24 июн 2021, 12:15

Риштон кулолчилик маркази, лаванда даласи ва Марғилон ҳунармандлар марказидан фоторепортаж

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши доирасида делегациялар аъзолари Қўқондаги туристик объектлар билан танишди. Марғилондаги Ҳунармандлар маркази, Риштон халқаро кулолчилик маркази ҳамда Меҳригиё саломатлик боғининг лаванда даласи «Газета.uz» фоторепортажида.

Сирдарёда 8 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди
24 июн 2021, 11:39

Сирдарёда 8 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди

Сирдарёда вилояти Сайхунобод туманидаги мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилган эркакка 10 йил қамоқ жазоси тайинланди. У ўта хавфли рецидивист деб эълон қилинган.

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди
24 июн 2021, 10:47

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди

Ўзбекистонда коронавируснинг энг хавфли кўринишларидан бири «ҳиндча» штамм аниқланган. У мамлакатга Россия ҳудудидан кириб келган бўлиши мумкин.

2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди
24 июн 2021, 08:04 4

2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди

2021−2022 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қабул қилинди.

23 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 июн 2021, 21:00

23 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Коррупцияга қарши кураш бўйича янги президент фармони лойиҳаси, Олий таълим вазирига янги тайинловлар, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланиши, Қозоғистон полиция хизмати 86 та янги Cobalt автомобили сотиб олиши — «Газета.uz»нинг 23 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкентда MilaWall декоратив сувоқ шоуруми очилди
23 июн 2021, 19:00

Тошкентда MilaWall декоратив сувоқ шоуруми очилди

MilaWall шоурумнинг очилишида меҳмонларга ёрқин кўнгилочар дастур ва декоратив бўёқ ва сувоқнинг имкониятлари намойиш этилди.

Россиядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун 2 та махсус поезд рейси қўйилди
23 июн 2021, 18:10

Россиядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун 2 та махсус поезд рейси қўйилди

Пандемия пайтида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун иккита махсус поезд рейслари йўлга қўйилади. Поездлар 25 июнь куни Волжский-Тошкент, 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатни амалга оширади.

Лойиҳа: коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин
23 июн 2021, 16:57

Лойиҳа: коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин

Президент қарори лойиҳасига кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча чораларни амалга ошириш кутилмоқда. Хусусан, тадбиркорлик билан шуғулланиш қатъиян тақиқланган мансабдор шахслар ва ходимлар рўйхатини белгилаш, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топиш, давлат органларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ва бошқа чоралар таклиф этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг