«Бугунги сукунат орқали соҳадаги барча муаммоларга эътибор қаратишни истадик» — Kun.uz

Kun.uz 22 июнь куни ўзбек тилидаги хабарлар лентасини янгиламади. Нар мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ айрим қонунчилик меъёрлари ҳамон эски қолипларда қолаётгани, бундай камчиликлар исталган вақтда сўз эркинлигига қарши қурол сифатида фойдаланилиши мумкинлигини маълум қилди.

Санаторий, пансионат ва оромгоҳларга фақат коронавирусга тест топширганлар қўйилади

Эндиликда фуқаролар санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига фақат ПЗР тест топширган ҳолдагина қабул қилинади, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қозоғистон полиция хизмати 86 та янги Cobalt автомобилидан фойдаланади

Шимолий Қозоғистон вилояти полициясига 86 та янги Cobalt автомобили топширилди.

Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди — ОАВ

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини маълум қилди.

Қашқадарёда раҳбар ўз ташкилотига қизни ишга олиш учун «бирга бир кечани ўтказишни» таклиф қилгани айтилмоқда

Қашқадарё вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи мухбир қизни матбуот котиби сифатида ишга олиш учун ўзи билан «бир кечага қолишни» таклиф этган. Мухбир қиз раҳбар олдинроқ ҳам шунга ўхшаш таклифлар билдирганлигини таъкидламоқда. Бошқармадаги ходимлардан бири қизга тинч юришини, раҳбарнинг укаси «катта жойда ишлашини» айтган. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби ушбу ҳолат бўйича суриштирув бўлаётганлигини маълум қилди.

Январь-май ойларида Ўзбекистонга 205 та электромобиль импорт қилинган

2021 йилнинг биринчи беш ойида Ўзбекистонга хориждан 205 та электромобиль импорт қилинган. Импорт қилинган электромобиллар учун 4,6 млн АҚШ доллари сарфланган. Электромобилларнинг 95% Тошкент шаҳрига олиб келинган.

ЖИДУ ва Юридик университети ректорлари Олий таълим вазири ўринбосари бўлди

Комилжон Каримов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Хакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар ўнлигига кирди

Тошкент хорижлик мутахассислар (экспатлар) яшаши учун энг арзон шаҳарлардан бири деб топилди. Ашхобод ва Ҳонгконг эса яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб топилди.

Коррупцияда айбдор деб топилганларни давлат хизматига қабул қилмаслик таклиф этилди

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича президент фармони лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Унга кўра, коррупцион жиноятни содир этганларнинг очиқ электрон реестрини юритиш, уларнинг давлат хизматида ишлаши ва сайловларда қатнашишини тақиқлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликнинг кучайтирилиши кутилмоқда.

Манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

Президент фармони лойиҳасига кўра, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган мансабдор шахсларга жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда. Антикоррупция агентлигига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколати берилади. 2022 йил 1 январга қадар «Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2022 йилдан давлат хизматчиларининг даромадлари мажбурий декларация қилиниши мумкин

2022 йил бошидан давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши кутилмоқда. Бунда фақат 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкнинг келиб чиқиш манбаси тасдиқланади. Декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади.

«Лукойл» Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалар учун 12 млрд доллар ажратишни режалаштирмоқда

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалар учун 12 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратишни режалаштирмоқда. Бунгача компания Ўзбекистоннинг энергия салоҳиятини ривожлантиришга 8 млрд доллар инвестиция йўналтирган эди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари ўртасидаги йиғилиш натижасида кадастр, логистика, божхона, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

«Ўзбекнефтгаз» тизимида ишловчи ходимлар ўртасида 220 та қариндош-уруғчилик муносабатлари аниқланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бошқармалари (завод), корхона ва нефть базаларида ишловчи ходимлар ўртасида 220 та ҳолатда қариндош-уруғчилик муносабатлари аниқланган. Жумладан, корхоналардан биридаги бош технологнинг 5 та қариндоши қўл остидаги асосий ишлаб чиқариш цехида ишлаши, бошқа бир энергетикнинг 4 та қариндоши қўл остидаги электр таъминот цехида фаолият юритиши маълум бўлди.

Лойиҳа: коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин

Президент қарори лойиҳасига кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча чораларни амалга ошириш кутилмоқда. Хусусан, тадбиркорлик билан шуғулланиш қатъиян тақиқланган мансабдор шахслар ва ходимлар рўйхатини белгилаш, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топиш, давлат органларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ва бошқа чоралар таклиф этилди.

Россиядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун 2 та махсус поезд рейси қўйилди

Пандемия пайтида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун иккита махсус поезд рейслари йўлга қўйилади. Поездлар 25 июнь куни Волжский-Тошкент, 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатни амалга оширади.