Дам олиш кунлари Ўзбекистонга Эрондан яна иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати кечалари +16…+21 даражани, кундуз кунлари +35…+38 даражани, шимол ва жанубда баъзи жойларда +40 даражани ташкил этади. Бундай қийматлар ўртача-иқлимий меъёрдан +2…+4 даражага кўп бўлади.

Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шанба куни кечга томон Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Бугун ва эртага республиканинг айрим туманларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.