Ўзбекистонда ёз фаслининг биринчи кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво билан бошланади, дея хабар берди Ўзгидромет хизмати агентлиги.
Шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 14−19 даража илиқ, кундузи 31−34 даража иссиқни ташкил этади.
Пойтахтда эса ҳаво асосан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат дам олиш кунлари кечалари 16−19 даража, кундузи 31−34 даража иссиқ бўлади.