«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилади?

«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилишини молиялаштириш учун Тошкент ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағ, шунингдек бошқа ҳудудлардаги инвесторларга ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағларни йўналтириш режалаштирилган. Гап мажмуа яқинидаги 2,67 гектар ер ҳамда 0,9 гектарлик Aqva Bog’i аквапарки ҳудуди ҳақида бормоқда.

2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди

Ўзбекистон президенти 24 июнь куни «2021−2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилишида еттита таклифни, жумладан, давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди. Қолаверса, у Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» сифатида эълон қилиш таклифини билдирди.

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди

Ўзбекистонда коронавируснинг энг хавфли кўринишларидан бири «ҳиндча» штамм аниқланган. У мамлакатга Россия ҳудудидан кириб келган бўлиши мумкин.

Сирдарёда 8 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди

Сирдарёда вилояти Сайхунобод туманидаги мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилган эркакка 10 йил қамоқ жазоси тайинланди. У ўта хавфли рецидивист деб эълон қилинган.

Риштон кулолчилик маркази, лаванда даласи ва Марғилон ҳунармандлар марказидан фоторепортаж

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши доирасида делегациялар аъзолари Қўқондаги туристик объектлар билан танишди. Марғилондаги Ҳунармандлар маркази, Риштон халқаро кулолчилик маркази ҳамда Меҳригиё саломатлик боғининг лаванда даласи «Газета.uz» фоторепортажида.

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган қарийб 9 кг гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди

ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида жами 3,3 кг, Тошкент вилоятида жами 5,4 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди. Барча ҳолатларда наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг илк «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг туризм вазирлари йиғилишида Қўқон шаҳри кенгаш мамлакатларининг «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди.

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги топ-10 мамлакатлар қаторига кирди

Ўзбекистонда 2020 йилда 101,6 тонна олтин қазиб олинди. Бу билан Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёда 8-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Мисрда жойлашган «Ал-Азҳар» университетининг барча муассасаларига фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси асосида қабул қилинади. Таълим олиш юзасидан мурожаатлар 25 июндан — 15 июлгача Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги қурилиш объектида ишлаётган 22 ёшли ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб тушиб, шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Депутат — «Шаҳидлар хотираси» мажмуасидаги қурилишлар ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилиши бўйича ишларни молиялаштириш манбалари президент фармойишида белгиланганларига мос келмаётганига эътибор қаратди. У лойиҳага маиший хизмат бинолари, савдо дўконлари, WiFi ҳудудлари ёки амфитеатр қуриш кўзда тутилмаганини қайд этди.

«Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади» — ТИВ

23 июнь куни Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтганлиги юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди. Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона муносабатларни асраш тарафдори, бироқ мамлакат ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, дейилади баёнотда.

Дилшод Чориев 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик самбочи Дилшод Чориев 4 йилга барча миллий ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

2017 йилдан бери Ўзбекистонда жами 83 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан бери мамлакатда ўзлаштирилган инвестициялар 83 млрд долларни ташкил этганлигини таъкидлади. Бу олдинги даврга нисбатан 2 баравар кўпроқ.

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилган Aндижон шаҳар депутати қамоққа олинди

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган Aндижон шаҳар халқ кенгашининг депутати Шуҳрат Каримов қамоққа олинди. У таъсис этган компания мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очилди. Унинг ҳамкасби Жаҳонгир Жиянов буни «депутатларга очиқдан-очиқ босим» деб атади.

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлигини текширмоқда

Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда.