Шоурумнинг очилиш оқшомида дизайнерлар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари ҳамда чет элдан меҳмонлар иштирок этишди. Байрам муҳитини Jazzirama жамоаси ижро этган ёқимли жонли мусиқа, рақслар, мимлар, буфет шакллантирди. Шунингдек, асосий ютуғи ғолиб танлаган эксклюзив девор дизайни лойиҳасини амалга ошириш бўлган лотерея ҳам бўлиб ўтди. Кечани мафтункор Дилдар Исламова oлиб борди.

Компания асосчисининг очилиш нутқи

Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов ва Mila Boya компания асосчиси Мужаит Дейирменжи меҳмонларни тантанали равишда кутиб олишди ва Тошкентдаги янги филиалнинг имкониятлари ҳақида сўзлаб беришди.


«Биз 40 йилга яқин вақтдан бери ўз маҳсулотимизни Ўзбекистонга етказиб берамиз. Бугун Тошкентда очилган шоурумда биз дунёдаги 20 дўконда тасдиқланган принцип асосида ишлаймиз. Истеъмолчиларга энг сифатли маҳсулотлар ва ушбу соҳада кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар жамоаси тақдим этилади.

Ушбу шоурумнинг очилиши бу минтақадаги биринчи қадамимиздир ва умид қиламизки, мижозларимизнинг кўмаги билан биз мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам ўз филиалларимизни очамиз", — дейди Mila Boya асосчиси Мужаит Дейирменжи.


Кириш сўзларидан сўнг меҳмонларга видео тақдим этилди. Ушбу видео орқали томошабинлар бренд фалсафаси ва тақдим этилаётган маҳсулотлар билан танишдилар. Кейин экранда вақт ўтишини тескари ҳисобловчи неон рақамлар пайдо бўлди. Лента кесиш маросими давомида фейерверклар отилиб, баланд фанфаралар овози жаранглади ва шоурум биринчи меҳмонларига ўз эшикларини очди.

Декоратив қопламаларнинг афзалликлари ва имкониятлари

Ранглар ва тўқималарнинг кенг ассортиментига эга MilaWall ижод учун катта имкониятлар яратади. Декоратив сувоқ — ҳар қандай турдаги биноларни безатиш учун замонавий ечимдир. Ваколатли маслаҳатчилар шоурумнинг меҳмонларига уларни акс эттирадиган бутунлай индивидуал безак услубини танлашда ёрдам беради.


«Кўриб турганимиздек, бу бизнинг декоратив қопламалар бозорида бир янгиликдир. Бу турли хил интерьер услубларида қўлланилиши мумкин бўлган ички дизайндаги янгиликдир», — дейди дизайнер Екатерина Полюдова.

Компаниянинг маҳсулотлари сув асосида ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқарувчи эса сувоқ аралашмаларининг хавфсизлиги ва экологик эканлигини кафолатлайди. Шоурумда тақдим этилган қопламалар ҳидни эмирмайди ва аллергияга олиб келмайди. Шу билан бирга, декоратив бўёқлар жуда бардошли ва намликка чидамли. Бу тақдим этилаётган маҳсулотларни қўлланилиш имкониятларини кенгайтиради.

Тасвирий мисоллар ва тайёр дизайн ечимлари

Шоурум зоналарга бўлинган икки қаватдан иборат. Ҳар бир девор ҳар хил, шунинг учун ташриф буюрувчилар намуналар билан визуал равишда танишишлари ва якуний натижани тўлиқ тасаввур қилишлари мумкин. Ёрқин мисоллардан бири — трафаретлар ёрдамида қилинган ажойиб душ дизайнидир. Бундай мисол одатдаги девор қопламалари тасаввурини ўзгартиради ва дизайнерлар ижоди учун кенг имкониятларни яратади.


Ижодий ҳамкорлик

«Менга ҳамкорлик қилишни таклиф қилишганда жуда хурсанд бўлдим, муддатлар жуда чекланган бўлишига қарамай. Жамоамиз билан биргаликда ушбу тўпламни етти кун ичида яратдик. Матолар трафаретлар ёрдамида безатилган. Биз матоларни нақшлар билан безатдик ва „Анаси“ услубида кийимлар тақдим этдик», — дейди дизайнер Насиба Абзалова.

Tўлиқ маълумот учун телефонлар: (+998) 97−725−00−99, (+998) 99−122−05−05.

Сайт: milaboya.com
Facebook: fb.com/Milawalluz-107242784859190
Instagram: @milawalluz

Реклама ҳуқуқлари асосида.