Жамият

Талабаларни ижарага қўйишдан олинган даромадни солиққа тортмаслик таклиф қилинди
26 октябр 2021, 15:52

Талабаларни ижарага қўйишдан олинган даромадни солиққа тортмаслик таклиф қилинди

Солиқ тўловчининг уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. Молия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

2020 йилда Ўзбекистонда атмосферага 920 минг тоннадан ортиқ ифлослантирувчи моддалар чиқарилган
26 октябр 2021, 11:23

2020 йилда Ўзбекистонда атмосферага 920 минг тоннадан ортиқ ифлослантирувчи моддалар чиқарилган

Ўтган йили Ўзбекистонда атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 924,4 минг тоннани ташкил этди. Энг юқори улуш Тошкент ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келган.

Тошкент аэропортида биринчи расмий споттинг бўлиб ўтди (фото)
26 октябр 2021, 09:24

Тошкент аэропортида биринчи расмий споттинг бўлиб ўтди (фото)

Тошкент аэропортида 15 нафар авиация ишқибозлари иштирокида биринчи расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. «Кўплаб ҳолатлар таъсирида аэропорт журналистлар, блогерлар ва споттерлар учун ёпиқ эди», — деди Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева. Тадбир қандай ўтди ва споттерлар қандай фотосуратларни қўлга киритди — «Газета.uz» мақоласида.

25 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 октябр 2021, 22:01

25 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан президентликка қайта сайланиши, ЕХҲТ ва Европа парламентининг ҳамкорликдаги миссияси «кўплаб жиддий қонунбузарликлар» кузатилганини қайд этиши, дунё давлатлари раҳбарларининг Шавкат Мирзиёевга йўллаган табриги — «Газета.uz»нинг 25 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонга қарийб 274 минг доза Pfizer-BionNTech вакцинаси олиб келинди
25 октябр 2021, 15:43

Ўзбекистонга қарийб 274 минг доза Pfizer-BionNTech вакцинаси олиб келинди

Душанба куни Ўзбекистон АҚШдан 273 минг 780 доза Pfizer-BionNTech вакцинасини қабул қилди.

Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
25 октябр 2021, 11:30

Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Бугун ва эртага Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +4…+9, кундуз кунлари +7…+12 даража илиқгача пасаяди.

Сайловда овоз берган ва иштирок этмаган фуқаролар сайлов ҳақида нима дейди?
25 октябр 2021, 10:33

Сайловда овоз берган ва иштирок этмаган фуқаролар сайлов ҳақида нима дейди?

Ҳар бир номзодга омад тилаган профессор, муносиб деб билган номзодига еттита белги қўйган сайловчи, «келажакда тинчлик, арзончилик, мўл-кўлчилик» бўлишини истайдиган отахон ва таклифнома олмаган фуқаро — «Газета.uz» президент сайловида овоз берган ва сайловда қатнашмаган фуқаролар билан суҳбатда бўлди.

Президент бир қатор ички ишлар органи ходимларини мукофотлади
25 октябр 2021, 10:28

Президент бир қатор ички ишлар органи ходимларини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Ички ишлар вазирлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.

Талабаларнинг 25 октябрдан таътилга чиқиши бўйича хабар асоссиз — Олий таълим вазирлиги
25 октябр 2021, 09:44

Талабаларнинг 25 октябрдан таътилга чиқиши бўйича хабар асоссиз — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги талабаларнинг 25 октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги хабарларнинг асоссизлигини таъкидлаб, уларга ишонмасликка чақирди.

53 нафар сайловчида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланди
24 октябр 2021, 22:48

53 нафар сайловчида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланди

Сайлов участкаларида пирометрия давомида 53 кишида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланди, дея хабар қилди СЭС раҳбари Баҳодир Юсупалиев. Ушбу сайловчилар алоҳида хонага ажратилди, уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди ва бир вақтнинг ўзида яширин овоз беришлари ташкил этилди.

Симоб ва платинани 530 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
23 октябр 2021, 17:46

Симоб ва платинани 530 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

ДБҚ ва ДХХ ходимлари Хоразмда 530 минг долларга симоб ва қуйма платина сотишга уринган шахсларни қўлга олди. Металларнинг ҳақиқий нархи — 103 минг доллар.

Safia ва Madina-Muxlisa Star ўртасида истироҳат боғидаги ер учун баҳс: ким ҳақ?
23 октябр 2021, 13:05

Safia ва Madina-Muxlisa Star ўртасида истироҳат боғидаги ер учун баҳс: ким ҳақ?

Safia ва Madina-Muxlisa Star компаниялари Тошкентнинг «Боғишамол» истироҳат боғи ҳудудидаги 1,2 гектарлик ер учун судлашмоқда. Аввалроқ Safia яқиндагина 40 млрд сўм эвазига қурилган янги завод биносини сақлаб қолишни сўраб президентга мурожаат қилган эди. Madina-Muxlisa Star эса шаҳар ҳокимлиги ерни захирага олиш ва уни қандолатчилик фирмасига ажратиш тўғрисида ноқонуний қарор қабул қилган, деб ҳисобламоқда. Туман ҳокимлиги ҳам изоҳ берди. «Газета.uz» барча томонларнинг фикрларини тўплади.

Президент сайловларида овоз бериш. Қўлланма
23 октябр 2021, 11:00

Президент сайловларида овоз бериш. Қўлланма

Сайлов участкасини қандай аниқлаш мумкин? Сайлов бюллетени қандай тўлдирилади ва уни суратга олиш мумкинми? «Газета.uz» сайлов куни қандай ва қаерда овоз бериш мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб беради.

Нима тайёрлаймиз: сомса
23 октябр 2021, 10:00

Нима тайёрлаймиз: сомса

Сомса-шўрва, дангаса сомса, «Пармуда», кабоб, товуқ ва пишлоқли — Zira.uz барчага манзур келадиган сомсалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

22 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 октябр 2021, 21:52

22 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Абдулазиз Камиловнинг Россия ОАВлари учун ўтказган матбуот анжумани, Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари Сенатга мурожаати, фарзанд асраб олиш тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонунни имзоланиши — «Газета.uz»нинг 22 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

TEXNOPARK Shivaki саноат совутиш тизимларини таклиф қилади
22 октябр 2021, 19:00

TEXNOPARK Shivaki саноат совутиш тизимларини таклиф қилади

TEXNOPARK МЧЖ ҳар қандай эҳтиёжлар ва иш шароитлари учун Shivaki иқлим тизимларини таклиф қилади. Ускуналар учун уч йиллик кафолат берилади.

Ўзбекистонга Янгиобод ва Чоркесардаги уран майдонлари экологиясини қайта тиклаш учун €2 млн ажратилади
22 октябр 2021, 18:48

Ўзбекистонга Янгиобод ва Чоркесардаги уран майдонлари экологиясини қайта тиклаш учун €2 млн ажратилади

ЕТТБ бошқарувидаги Марказий Осиё учун Экологик қайта тиклаш ҳисоби Янгиобод ва Чоркесардаги эски уран шахталарини ёпиш учун 2 млн евро миқдорида грант ажратади.

Тошкентда икки автомобиль юзма-юз тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
22 октябр 2021, 16:53

Тошкентда икки автомобиль юзма-юз тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Олмазор туманида 19 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Spark билан тўқнашди. Натижада Spark йўловчиси ҳалок бўлди.

Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади
22 октябр 2021, 15:18

Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида 170 та мамлакат ичидан 74-ўринни эгаллади. Рейтинг аёлларнинг хавфсизлиги, уларнинг парламентдаги улуши, дискриминацион нормалар сингари категориялар асосида тузилган.

Самарқандда KFC ресторани очилади
22 октябр 2021, 15:00

Самарқандда KFC ресторани очилади

23 октябрь куни Самарқандда янги КFC ресторанининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир доирасида шоу дастур бўлиб ўтади ва меҳмонлар совғалар ютиб олишлари мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг