Бугун, 25 октябрь куни, Ўзбекистонга АҚШ ҳукумати томонидан 273 минг 780 доза Pfizer-BionNTech вакцинаси етказиб берилди, деб хабар берди БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ ахборот хизмати.

Мазкур вакциналар COVAX дастури асосида олиб келинган.

Аввалроқ, 18 октябрь куни АҚШ Ўзбекистонга 526,5 минг доза Pfizer вакцинасини юборган эди.

ССВ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 35 млн 225 минг 138 дозани ташкил қилмоқда.