Shivaki иқлим ускунасининг бошқа ишлаб чиқарувчилардан асосий фарқи — аҳоли ва бизнес учун қулайлиги, юқори сифати, функционали ва қулай нархларидир.

Shivaki маҳсулотлар линияси қуйидаги тизим ва блокларни таклиф этади:

  • қувурли сплит тизимлар;
  • кассетали кондиционерлар;
  • мульти-сплит тизимлар;
  • VRF тизимининг ташқи блоклари;
  • VRF тизимининг иссиқликни қайта тикловчи ички блоклари;
  • чиллерлар;
  • совутиш тизимлари;
  • панель ускуналар;
  • моноблокли совутиш тизимлари.


Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 80 минг донага тенг. Масалан, Shivaki SHV-18KH қувурли сплит тизими, юқори талабга эга, энг кўп сотиб олинадиган моделлардан бири ҳисобланади.

Shivaki SHV-18KH`нинг техник афзалликлари:

  • иккита юқори самарали блок (ташқи ва ички);
  • етакчи ишлаб чиқарувчиларидан компрессор;
  • ташқи шароитга юқори мослашиш (совутиш учун ишлаганда +43 °С гача, қиздирганда -7 °С гача);
  • юқори даражада самарадорлик (қоплама майдони 40 квадрат метргача);
  • ўрнатилган режимлар — иситиш, совутиш, вентиляция;
  • ташқи муҳитдан ҳимоя (коррозияга қарши қоплама);
  • ускунанинг паст шовқин даражаси: 38/54 дБ. Бу бошқа кондиционер ишлаб чиқарувчиларидан анча паст кўрсаткич ҳисобланади;
  • ўрнатилган дастурлар ва созламаларни қулай бошқариш имконияти.


Shivaki Frigo Cool моноблокли совутиш тизимлари

Shivaki Frigo Cool моноблок ускуналари ва совутиш тизимлари — маҳсулотларнинг сифатини сақлаш учун замонавий ёндашув.

Shivaki Frigo Cool совутиш тизимлари — ҳар хил турдаги маҳсулотларнинг юқори даражадаги хавфсизлиги таъминлайдиган, сифатини сақлайдиган универсал ва юқори сифатли технология ҳисобланади.

Shivaki Frigo Cool`нинг инновацион афзаллиги — битта ихчам моноблок корпусида юқори сифатли музлатгич ва ҳавони совутиш ускуналарини ҳамда рақамли бошқарув тизимини ўрнатилганлигида ҳисобланади.


Музлатиш майдонига нисбатан мослашувчан созлаш ҳамда хона ва биноларни музлатиш камерасига айлантириш имкониятига эга.

Моноблок саноат совутиш тизимлари Frost Series музлатгичларининг юқори техник хусусиятларига эга. Юқори самарали совутиш тизимларида илғор ишланмалар ва етакчи Европа корхоналарида ишлаб чиқарилган комплектация қисмлари қўлланилади.

Ускунанинг техник хусусиятлари:

  • муздан туширмасдан узоқ муддатли совутиш даври, операцион харажатларни оптималлаштиради;
  • буғланиш ҳарорати: -30 °С;
  • конденсатор ҳарорати: +45 °С;
  • ускунанинг хона ҳарорати: -25 °С;
  • музлатилган маҳсулот кириш ҳарорати: -15 °С;
  • қулай бошқарув — рақамли бошқарув;
  • ўрнатишнинг турли хил вариантларининг мавжудлиги.

Бу афзалликлар гўшт, балиқ, пишлоқ, мева ва сабзавот маҳсулотларининг сифатинини сақлаш учун энг қулай шароитларни яратади.


Shivaki Frigo Cool мутахассислари сиз сотиб олган музлатгич ускунасини тезда ўрнатиб, ускунанинг тез ишга туширилишини, шунингдек профессионал хизмат кўрсатилишини таъминлашади.

Shivaki ускуналари Халқаро бизнес маркази, Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Radisson Blu Tashkent, «Ўзбекистон», Buxoro Grand Hotel меҳмонхоналарида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Самарқанддаги президент мактаби, Invento International School, Cambridge, Ecobozor, Olmazor City, MEDIAPARK, «Lada Узбекистан» корхонасида ва бошқа ҳудудларда ўрнатилган.

Нима учун Shivaki қулай:

  • корхонанинг техник мутахассислари эҳтиёжларингизга мос келадиган индивидуал ускуналарни танлашда сизга ёрдам беришади;
  • ўрнатилган функционаллик кенг доирага эга ҳамда истеъмолчилар учун кондиционернинг ҳар хил созламалари ва бошқарув дастурлари мавжуд;
  • иқлим ускуналари ташқи муҳитга мослашган: ёзда совутади, қишда эса иситади;
  • кондиционернинг бенуқсон сифати. Сиз доимо тоза ҳаво билан нафас оласиз;
  • ҳар қандай хонадаги энг қулай микроиклимат даражасини созлаш ва сақлашга имкон берадиган инновацион ишланмалар;
  • мижозларга лойиҳалашдан тортиб ускунани ишга туширишгача бўлган барча босқичларда хизмат кўрсатиш;
  • Shivaki ускунасига уч йиллик кафолат берилади ва сотувдан кейин техник хизмат кўрсатилади.

TEXNOPARK барча эҳтиёжлар ва иш шароитлари учун Shivaki иқлим тизимларини таклиф қилади. Совутиш тизимларининг модель ассортименти харидорларнинг ҳар қандай эҳтиёжлари учун мўлжалланган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.