23 октябрда Самарқанд шаҳрида KFC ресторанлари тармоғининг янги филиали очилади. Ресторан Family Park савдо марказининг фудкортида жойлашган.

Меҳмонлар учун ресторан очилишига бағишланган ёрқин шоу дастури тайёрланган. Савдо марказининг кириш қисмида уларни қувноқ халқ қўшиқлари ижро этувчи мусиқачилар кутиб олишади. Шунингдек, меҳмонлар ресторанга кираверишдаги фотозонада эсдалик учун суратга тушишлари мумкин бўлади.

KFC асосчиси полковник Sanders қиёфасидаги бошловчи байрам муҳитини яратиб беради. Бунда бошловчига байрам оқшоми мусиқа оҳанглари остида ўтишини таъминлайдиган DJ ёрдам беради. Миллий рақслар жамоаси ва Mirrormen`лар шоуси ҳаммани қизиқарли чиқишлари билан қувонтиради.


Бундан ташқари, меҳмонлар танловларда ҳам иштирок этишлари мумкин бўлади. Баскетлар, тушлик қутилари (ланчбокслар) ва бренд мерч (KFC бренди туширилган буюм ва кийимлар) ютиб олиш имконияти бўлади.

Шунингдек, янги филиал очилиши мунособати билан 23 октябрдан бошлаб KFC ва Coca Cola`нинг ҳамкорлик акцияси бошланади. Янги ресторан меҳмонлари Sanders Basket ва бир стакан Coca Colа`ни атиги 30 минг сўмга харид қилишлари мумкин бўлади.

KFC — полковник Sanders`нинг шахсий рецепти бўйича тайёрланадиган мазали товуқдир. Ресторанлар тармоғи овқатларининг сифатини назорат қилади ва барча маҳсулотлар сертификатга эга.

KFC товуғининг ўзига хос хусусияти 11 та ўт ва зираворлар билан панировка қилинишидир. Ушбу панировка товуқ гўштига ўзгача таъм беради.


KFC менюсидаги асосий таомлар: ўткир товуқ қанотлари, оёқчалари, стрипслар, байтслар, наггетслар ва бошқалар. Тез тайёрланадиган овқатлар ресторанлари тармоғининг менюси мунтазам равишда янгиланиб боради ҳамда янги таомлар ва ширинликлар қўшиб борилади.

Ҳозирда Тошкентда KFC тармоғининг 11 та ресторани бор. Энди самарқандликлар ҳам оригинал рецепт бўйича тайёрланадиган товуқнинг таъмини татиб кўришлари ва баҳо беришлари мумкин.

Бундан ташқари, яқин орада Андижонда ҳам KFC ресторанининг очилиши режалаштирилган.

KFC ресторанлари тармоғи ўз меҳмонлари учун доимий равишда акциялар ўтказади.

Самарқанддаги KFC ресторанининг очилиши 23 октябрь соат 18:00 дан 22:00 гача бўлиб ўтади.

Кириш бепул.

Самарқанддаги KFC ресторанининг манзили: Нарпай кўчаси, 76-уй.
Мўлжал: эски «Согдиана» боғи.

Реклама ҳуқуқлари асосида.