Президент бир қатор ички ишлар органи ходимларини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Ички ишлар вазирлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.

«Толибон» Ўзбекистонга электр бўйича барча қарзларни тўлаб беришга ваъда берди

«Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияси импорти бўйича барча қарзларини тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Кобулга электр энергияси етказиб беришни «бир соатга ҳам» тўхтатмаганини қайд этган.

Рейтинг: Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади

Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳкумларнинг умумий сони бўйича рейтингда 62-ўринни эгаллади, ҳозир муассасаларда 22 867 нафар шахс жазо ўтамоқда. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади ва бу борадаги рейтингда эса Ўзбекистон 179-ўринга лойиқ кўрилди.

Қодиров овоз берган участкада Мирзиёев катта фарқ билан ғалаба қозонди. Репортаж

«Газета.uz» мухбири «Миллий тикланиш» партиясидан номзод Алишер Қодиров овоз берган Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган 83-мактабдаги 116-сайлов участкасида овозларни санаш жараёнини кузатди. ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев ушбу участкада 88% овоз тўплади.

2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турлари электрон шаклда амалга оширилади

2022 йилдан 1 июлдан суғуртанинг барча турлари электрон шаклда амалга оширилса, 2023 йилдан мажбурий суғуртанинг барча турларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. 2022 йил 1 июлдан эса инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозлари чиқарилади.

Путин Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади.

Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

Беларусь президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан телефонда мулоқот қилиб, уни президентлик сайловларидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади.

Ўзбекистонга қарийб 274 минг доза Pfizer-BionNTech вакцинаси олиб келинди

Душанба куни Ўзбекистон АҚШдан 273 минг 780 доза Pfizer-BionNTech вакцинасини қабул қилди.

Тоқаев Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига қайта сайлангани билан илиқ табриклади.

Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан президентликка қайта сайланди

Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1% фоиз овози билан иккинчи муддатга қайта сайланди, дея хабар берди МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев. У сайловда номзодлар ўртасида халқаро стандаортларга мос ҳақиқий рақобат бўлганлигини таъкидлади.

«Рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора» — МДҲ, ШҲТ ва ИҲТ Ўзбекистон президенти сайловлари ҳақида

Ўзбекистонда ўтказилган президентлик сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг вакиллари сайловлар «юқори сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий даражада ўтганини» таъкидлади. Улар шунингдек, мазкур сайловлар «рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора бўлганини, демократик сайловларнинг умумий эътироф этилган тамойилларига тўла жавоб берганини» қайд этишди.

«Cамарали ислоҳотларга қарамай, сайловларга ҳақиқий рақобат муҳити етишмади» — ЕХҲТ ва ПА миссияси

ЕХҲТ ва Европа парламентининг ҳамкорликдаги миссияси «кўплаб жиддий қонунбузарликлар» кузатилганини қайд этди: кўплаб сайловчилар тегишли тартиблар қўлланилмаган тарзда сайловчилар рўйхатига қўшилган, ҳужжатларсиз сайлов бюллетенлари топширилган, бошқалар номидан овоз бериш ҳолатларига йўл қўйилган. Бир қатор сайлов участкаларида кузатувчилар бир нечта бюллетенлар ташланган вазиятларга ҳам гувоҳ бўлишган.

«Менга ишонч билдирганингиз учун таъзим қиламан» — Шавкат Мирзиёев

Президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёев унга овоз берган сайловчиларга миннатдорчилик билдирди. «Халқимизнинг 80 фоиздан кўпи сайловда иштирок этгани, уларнинг янги Ўзбекистондаги эртанги кунига бефарқ эмаслигидан далолат», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев дунё давлатлари раҳбарларидан табриклар қабул қилмоқда

Туркия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни сайловда ғалаба қозониб, қайтадан Ўзбекистон президентлигига сайлангани билан муборакбод этмоқда.

«„Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимиз қалбидан чуқур ўрин эгаллади» — Ворисова Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «сайлов натижаларини тўла-тўкис тан олишини» айтди. «Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилиб, эълон қилинган „Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади», — дея қўшимча қилди Мақсуда Ворисова.

Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

«Миллий тикланиш»дан номзод Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «халқнинг фаровонлиги йўлида қўлни-қўлга бериб, биргаликда фаолият кўрсатиш лозимлигини» таъкидлади.

Нарзулла Обломуродов партиядошларини «тарихий ғалаба» билан табриклади

Президентликка номзод Нарзулла Обломуродов Экопартиянинг давлат раҳбари сайловида илк бор иштирок этишини «тарихий ғалаба» деб атади. У Шавкат Мирзиёевни ғалабаси билан табриклаб, «Партия сайланган президентнинг барча ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашини» айтди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Сайловда овоз берган ва иштирок этмаган фуқаролар сайлов ҳақида нима дейди?

Ҳар бир номзодга омад тилаган профессор, муносиб деб билган номзодига еттита белги қўйган сайловчи, «келажакда тинчлик, арзончилик, мўл-кўлчилик» бўлишини истайдиган отахон ва таклифнома олмаган фуқаро — «Газета.uz» президент сайловида овоз берган ва сайловда қатнашмаган фуқаролар билан суҳбатда бўлди.