2020 йилда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбалардан атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 924,4 минг тоннани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимида ушбу кўрсаткич таҳлил қилинганда, энг юқори улуш Тошкент вилояти- 46,5% ва Қашқадарё вилояти — 13,9% ҳиссасига тўғри келган.

Энг кам улуш эса Жиззах вилояти — 0,4%, Сурхондарё вилояти — 0,7% ҳамда Хоразм вилояти — 0,7% да қайд этилган.