Ижтимоий тармоқларда талабаларнинг 25 октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.

Вазирлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини fake (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақиради ҳамда ёлғон хабар тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик (Жиноят кодексининг 244−6 моддасига биноан) борлигини эслатди.