Жамият

Тошкентда иккита электробус тўқнашди
7 феврал 2024, 15:04

Тошкентда иккита электробус тўқнашди

Яшнобод туманидаги бекатда 28- ва 44-сонли автобуслар тўқнашиб кетди. Оқибатда бирининг ўрта эшик қисми, бошқасининг эса чап томон орқани кўриш ойнаси корпус қисми шикастланди.

Шухрат Cадиков бош вазир котибияти раҳбари бўлди
7 феврал 2024, 12:57

Шухрат Cадиков бош вазир котибияти раҳбари бўлди

Шухрат Cадиков Ўзбекистон бош вазири котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. У 2023 йилнинг февралидан буён котибият раҳбарининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Умра хизматларини реклама қилган лицензиясиз турфирмалар жавобгарликка тортилди
7 феврал 2024, 12:26

Умра хизматларини реклама қилган лицензиясиз турфирмалар жавобгарликка тортилди

Қорақалпоғистонда тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, ижтимоий тармоқларда Умра хизматларини кўрсатишга қаратилган ноқонуний рекламалар жойлаштириб борган икки компания жавобгарликка тортилди.

Тошкентда пиёдаларга халал бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш бошланмоқда
7 феврал 2024, 12:22

Тошкентда пиёдаларга халал бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш бошланмоқда

Тошкент шаҳри ҳокимияти пиёдаларга халақит бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланаётганини маълум қилди. Йўл бўйида рухсатсиз қурилган биноларнинг аксариятида тўхташ жойлари йўқлиги ва улар пиёдалар йўлакларига чиқиб кетган тарзда ташкил этилгани таъкидланди.

Кучли шамол туфайли вилоятларда истеъмолчилар электрсиз қолди, иншоотларга зарар етди
7 феврал 2024, 11:25

Кучли шамол туфайли вилоятларда истеъмолчилар электрсиз қолди, иншоотларга зарар етди

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида юз берган кучли шамол 130 мингдан ортиқ истеъмолчини электрсиз қолдирди. Уй ва биноларнинг томлари учиб кетди. Қашқадарёда ҳам айрим объектларга зарар етган. Чанг бўрони туфайли Тошкентдан Бухорога учган самолёт аэродромга қўна олмай, пойтахтга қайтишга мажбур бўлди.

«Янги Ангрен» ИЭС ҳам ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди
7 феврал 2024, 10:30

«Янги Ангрен» ИЭС ҳам ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди

Тошкент вилоятидаги «Янги Ангрен» ИЭС ҳавога меъёрдан ортиқ зарарли моддалар чиқараётгани, фильтрлари самарадорлиги тушиб кетгани ва саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга жойлаштиргани аниқланди. Станция 1 млрд 3 млн сўм компенсация тўлайди, 11 нафар мансабдор устидан органларга мурожаат қилинди.

Зиёратчиларни Умрадан қайтариб олиб келолмаган Panorama Airways компанияси мансабдори қамоққа олинди
7 феврал 2024, 10:15

Зиёратчиларни Умрадан қайтариб олиб келолмаган Panorama Airways компанияси мансабдори қамоққа олинди

Panorama Airways хусусий авиакомпанияси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида бир киши қамоққа олинди. Компания Саудия Арабистонидан Умра зиёратига борганларни Ўзбекистонга қайтара олмаганди. Бир неча кун аввал 3000 дан ортиқ зиёратчи уйига қайтарилди.

Uzum Market Ўзбекистонда онлайн харидлар бўйича етакчи сервисга айланди
7 феврал 2024, 09:00

Uzum Market Ўзбекистонда онлайн харидлар бўйича етакчи сервисга айланди

Research Group Central Asia тадқиқоти натижаларига кўра Uzum Market маркетплейси ўзбекистонликлар фойдаланадиган онлайн харид қилиш сервислари орасида етакчи ўринни эгаллади.

6 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
6 феврал 2024, 22:44

6 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Лавозимидан озод этилган уч ҳоким, электрон рецепт асосида бериладиган дорилар, Умра сафарида қийинчиликка учраган ўзбекистонликлар, қарийб 2,5 баравар ортган автомобиль импорти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Эргашали Абдужалилов Олтинкўл тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
6 феврал 2024, 17:21

Эргашали Абдужалилов Олтинкўл тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Эргашали Абдужалилов Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти ҳокими ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.

«Click`дан миллиард» акциясининг якуни: компания 450 млн сўм ўйнайди
6 феврал 2024, 17:00

«Click`дан миллиард» акциясининг якуни: компания 450 млн сўм ўйнайди

«Click`дан миллиард» акциясининг сўнгги босқичи 10 февраль куни бўлиб ўтади. Бу сафар ғолиблар сони 12 нафар бўлади. Асосий ғолиб 300 млн сўм миқдорда пул мукофотини қўлга киритади.

Наманганда ҳам ҳайдовчилар учун имтиҳон маркази ишга тушди
6 феврал 2024, 16:39

Наманганда ҳам ҳайдовчилар учун имтиҳон маркази ишга тушди

Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган инновацион имтиҳон маркази ишга тушди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди.

2022 йилги PISA натижалари таълимда қилинадиган ишлар ҳали кўплигини аниқ кўрсатди — президент
6 феврал 2024, 15:05

2022 йилги PISA натижалари таълимда қилинадиган ишлар ҳали кўплигини аниқ кўрсатди — президент

Шавкат Мирзиёев 2024 йилда мактаб ва мактаб таълимига 46 трлн сўм ажратилаётгани, аммо математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича 2022 йилги PISA дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар кўплигини аниқ кўрсатгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон тадқиқотнинг ҳар уч йўналишида охирги ўнталикдан жой олган.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Умрадан қайтишда қийинчиликка учрагани юзасидан иш очилиши мумкин
6 феврал 2024, 12:17

Ўзбекистонлик зиёратчилар Умрадан қайтишда қийинчиликка учрагани юзасидан иш очилиши мумкин

Туризм қўмитаси Умра хизматларини лицензиясиз кўрсатган компанияларнинг маълумотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилаётганини билдирди. Шунингдек, хизматларни сифатсиз кўрсатилганидан жабр кўрган зиёратчиларга моддий ва маънавий зарар суд қарори билан ундириб берилишини эслатиб ўтди.

Навоийдаги мактабда ўқитувчи 2 ўқувчини калтаклади
6 феврал 2024, 10:50

Навоийдаги мактабда ўқитувчи 2 ўқувчини калтаклади

Навоий шаҳридаги 18-сонли мактабда рус тили ўқитувчиси (эркак) 2 нафар ўқувчини калтаклади. Ҳозирда ҳолат болалар омбудсмани кузатувида ва терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими ушланди
6 феврал 2024, 10:33

Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими ушланди

Наманганда «Зодак», «Анаферон», «Хилак Форте» ва «Витамин В6» номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими қўлга олинди. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.

Президент дориларни электрон рецепт асосида бериш ва 300 та клиник протоколни янгилаш бўйича топшириқ берди
6 феврал 2024, 09:28

Президент дориларни электрон рецепт асосида бериш ва 300 та клиник протоколни янгилаш бўйича топшириқ берди

Президент мутасаддиларга 300 та клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона» ва «Электрон тиббий карта» тизимини ишга тушириш, дориларни электрон рецепт асосида беришни йўлга қўйиш вазифасини топширди.

Хоразмда 81 туп дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
6 феврал 2024, 09:23

Хоразмда 81 туп дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Гурлан туманида фермер хўжалиги раҳбари 81 туп биологик соғлом туронғил дарахтини ноқонуний кесгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 618,1 млн сўмлик зарар этказилган. Хўжалик раҳбарига жиноят иши очилди.

«Биз „Док-1 Макс“ иши бўйича ҳамкорликка тайёрмиз». Болалар омбудсмани — жабрланган ва вафот этган болаларнинг ота-оналарига компенсация тўлаш ҳақида
6 феврал 2024, 01:11

«Биз „Док-1 Макс“ иши бўйича ҳамкорликка тайёрмиз». Болалар омбудсмани — жабрланган ва вафот этган болаларнинг ота-оналарига компенсация тўлаш ҳақида

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова «Док-1 Макс» сиропи ишида ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Ундан фойдаланиш оқибатида Ўзбекистонда камида 69 бола ҳалок бўлганди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев баъзи журналистларни «УЖЖ» деб атаб, «сал пастроққа тушишни» сўради
5 феврал 2024, 23:57

Жаҳонгир Ортиқхўжаев баъзи журналистларни «УЖЖ» деб атаб, «сал пастроққа тушишни» сўради

Собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналист ва блогерларни танқид қилиб, айримларини УЖЖ — «уюшган жиноий журналистлар» деб атади. У улардан «сал пастроққа тушишни» ва ўзларини «бутун жамоатчилик» деб ҳисобламасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, улар хорижий ОАВ билан рақобатга дош бера олмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг