дайжест

«Биз „Док-1 Макс“ иши бўйича ҳамкорликка тайёрмиз». Болалар омбудсмани — жабрланган ва вафот этган болаларнинг ота-оналарига компенсация тўлаш ҳақида

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова «Док-1 Макс» сиропи ишида ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Ундан фойдаланиш оқибатида Ўзбекистонда камида 69 бола ҳалок бўлганди.


дайжест

Рамазон Ашрапов ИИВ раҳбари ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи бўлди

Рамазон Ашрапов Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи бўлди. У шу пайтга қадар Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.


дайжест

Парижда йўлтанламас автомобиллар учун «парковка» тўловлари уч баравар оширилади

Парижликлар йўлтанламаслар учун автотураргоҳлар нархини уч баробар ошириш тартибини қўллаб-қувватлади. Франция пойтахти расмийлари шу йўл билан ушбу турдаги автомобилларнинг ҳавони ифлослантиришига қарши курашиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилашни истамоқда.


дайжест

Венгрияда Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасига доир парламент йиғилиши тўхтатилди

Венгриянинг ҳукмрон партияси аъзолари Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси бўйича овоз бериш жараёни ўтказилиши керак бўлган парламент йиғилишини бойкот қилди. Венгрия Европа Иттифоқидаги ҳали аризани маъқулламаган сўнгги давлат ҳисобланади.


дайжест

Оҳангарон ҳокими истеъфосини эълон қилиб, аҳолига миннатдорлик билдирди ва кимнидир хафа қилган бўлса, улардан узр сўради

2020 йилнинг июнидан бери Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Акром Эшонқулов лавозимини тарк этгани ҳақида эълон берди. «Иш жараёнида биронтангизни ранжитган бўлсам, барчаларингиздан узр сўрайман. Хайр жонажон шаҳрим», — деб ёзди у.


дайжест

Президент дориларни электрон рецепт асосида бериш ва 300 та клиник протоколни янгилаш бўйича топшириқ берди

Президент мутасаддиларга 300 та клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона» ва «Электрон тиббий карта» тизимини ишга тушириш, дориларни электрон рецепт асосида беришни йўлга қўйиш вазифасини топширди.


дайжест

Ўзбекистонлик зиёратчилар Умрадан қайтишда қийинчиликка учрагани юзасидан иш очилиши мумкин

Туризм қўмитаси Умра хизматларини лицензиясиз кўрсатган компанияларнинг маълумотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилаётганини билдирди. Шунингдек, хизматларни сифатсиз кўрсатилганидан жабр кўрган зиёратчиларга моддий ва маънавий зарар суд қарори билан ундириб берилишини эслатиб ўтди.


дайжест

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлди

Ўзбекистон ТИВнинг бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Аюбхон Юнусов мамлакатнинг Кувайтдаги элчиси этиб тайинланди. 50 ёшли дипломат 2016−2022 йилларда элчи бўлиб ишлаган Баҳромжон Алоев ўрнини эгаллади.


дайжест

Ўзбекистон 2023 йилда дунёда энг кўп олтин сотган иккинчи мамлакат бўлди

2023 йил якуни бўйича Ўзбекистон дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди. Олтин бўйича соф савдо 25 тоннадан ортиқни ташкил этиб, биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан икки баробар кам кўрсаткични қайд этди. Шунингдек, мамлакат декабрь ойида 9 тонна олтин харид қилди.


дайжест

2022 йилги PISA натижалари таълимда қилинадиган ишлар ҳали кўплигини аниқ кўрсатди — президент

Шавкат Мирзиёев 2024 йилда мактаб ва мактаб таълимига 46 трлн сўм ажратилаётгани, аммо математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича 2022 йилги PISA дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар кўплигини аниқ кўрсатгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон тадқиқотнинг ҳар уч йўналишида охирги ўнталикдан жой олган.


дайжест

Қозоғистоннинг янги бош вазири этиб Олжас Бектенов тайинланди

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Президент администрацияси раҳбари Олжас Бектеновни бош вазир этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тоқаев, шунингдек, ҳукуматнинг истеъфоси ва Бектенов номзоди юзасидан изоҳ берди.


дайжест

Британия қироли Чарльз III саратон касаллигига чалинди

Буюк Британия қироли Чарльз III саратон касаллигига чалинди. Даволаниш даврида у оммавий тадбирларда камроқ қатнашади. Букингем саройининг таъкидлашича, қирол яхши кайфиятда ва тез орада давлат вазифаларига қайтишга умид қилмоқда.


дайжест

Бектемир тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

2021 йилдан буён Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Тапил Маҳамадзияев лавозимидан озод қилинди. Январда президент бош вазирга Маҳамадзияевнинг лавозимига лойиқлигини ҳал қилишни топширганди. Туманни вақтинча бошқариш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Фатҳулла Нигмановга юкланди.


дайжест

Эргашали Абдужалилов Олтинкўл тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Эргашали Абдужалилов Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти ҳокими ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.


дайжест

Наманганда ҳам ҳайдовчилар учун имтиҳон маркази ишга тушди

Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган инновацион имтиҳон маркази ишга тушди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди.


дайжест

«Таълим лойиҳалари маркази»га таълим вазирликлари ва бошқа давлат органлари таклиф ва тавсиялар бериб боради

Ўзбекистонда «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилмоқда. Уни очиш ҳақида январь ойи охирида эълон берилганди. Ташкилот ҳар ой Президент администрациясига ҳисобот беради. Ундаги таклиф ва тавсияларни таълим вазирликлари ва бошқа давлат органлари бериб боради.


дайжест

Ўзбекистонга автомобиль импорти 2,4 баробар, хусусан, Хитойдан 5,2 баробар ошди

2023 йилда Ўзбекистон 73 мингдан ортиқ автомобиль импорт қилди, бу аввалги йилга нисбатан 2,4 баробар кўп. Хитойдан автомобиль олиб келиш ҳажми эса 5,2 баробар ошди. Импорт қиймати қарийб 1,8 миллиард долларга етди.


дайжест

Президент BYD ҳамкорлигида электромобиллар бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди

Президент электромобиллар саноатидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, шунингдек, Хитойнинг BYD компанияси билан бирга электромобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш топшириғини берди. Шунингдек, «электрозаправкалар»ни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилган.


дайжест

Гулистон шаҳри ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилди

2019 йилнинг февралидан бери Гулистон шаҳрини бошқариб келган Тўлқинжон Дадабаев лавозимидан озод этилди. Бунга унинг соғлиғидаги муаммолари сабаб қилиб кўрсатилган. Ҳоким вазифасини вақтинча бажариш унинг ўринбосари Ғайрат Ботиров зиммасига юклатилди.