6 февраль куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Эргашали Абдуқурбонович Абдужалилов тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Эргашали Абдужалилов 1985 йили Марҳамат туманида туғилган. 2007 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимларда мутахассис, бўлим бошлиғи, раҳбар ўринбосари ҳамда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

У мазкур лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Эргашали Абдужалилов ушбу лавозимда 2022 йилнинг майидан буён ишлаб келаётган, аввал Қўрғонтепа тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган Махамадмусо Обидов ўрнини эгаллади.