Жамият

USAID IT соҳасидаги ўзбекистонлик аёлларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этади
9 феврал 2024, 16:27

USAID IT соҳасидаги ўзбекистонлик аёлларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этади

USAID`нинг гендер тенглик ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича бош мувофиқлаштирувчиси Жамила Бижио IT соҳасида ишлаётган ўзбекистонлик аёллар билан учрашди. Унда USAID томонидан молиялаштирилган Tumaris.Tech ва FoundHer лойиҳалари натижалари муҳокама қилинди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (10−11 февраль)
9 феврал 2024, 15:40

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (10−11 февраль)

Саккизта фильм премьераси, кўргазмалар, спектакллар, концертлар, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Акмал Расулов Тошкент шаҳри Экология бошқармасига раҳбар бўлди
9 феврал 2024, 15:31

Акмал Расулов Тошкент шаҳри Экология бошқармасига раҳбар бўлди

Акмал Расулов Тошкент шаҳри Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у бошқарма раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Сенат ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жазо чораларини кучайтириш бўйича қонунни маъқуллади
9 феврал 2024, 15:11

Сенат ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жазо чораларини кучайтириш бўйича қонунни маъқуллади

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни кўриб чиқиб, маъқуллади. 2023 йилда мамлакатда 10 минг 204 та ёнғин юз бериб, унда 251 фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот этган.

Сенат Болалар омбудсманига қўшимча мажбурият ва ваколатлар бериш кўзда тутилган қонунни маъқуллади
9 феврал 2024, 14:53

Сенат Болалар омбудсманига қўшимча мажбурият ва ваколатлар бериш кўзда тутилган қонунни маъқуллади

Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Болалар омбудсманига раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, болаларга тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши мажбурий бўлади.

Alerte Héritage Бухородаги туристик марказ лойиҳаси бўйича навбатдаги баёнот билан чиқди
9 феврал 2024, 14:45

Alerte Héritage Бухородаги туристик марказ лойиҳаси бўйича навбатдаги баёнот билан чиқди

Сайёҳлик маркази қуриш учун бузилиши кутилаётган Бухоро вилояти ҳокимлиги биноси — меъмор Ричард Блез лойиҳаси бўйича қурилган сўнгги йирик иншоот. Alerte Héritage`га кўра, ҳудуддаги ҳар қайси реконструкция бинони сақлаб қолиш ва «атрофдаги иншоотларга ҳурмат билан ёндашув»ни ўз ичига олиши керак.

Тошкентдаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказида ёнғин бўлди (видео)
9 феврал 2024, 12:43

Тошкентдаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказида ёнғин бўлди (видео)

Юнусобод туманидаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин содир бўлди. Уни 4 та ёнғин-қутқарув экипажи бартараф этди. ФВВ ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқлигини билдирди.

Тошкентда яна икки автобус тўқнашди
9 феврал 2024, 11:43

Тошкентда яна икки автобус тўқнашди

Чилонзор туманидаги бекатларнинг бирида 131-сонли King Long автобуси ва 99-сонли Yutong автобуси тўқнашди. ЙТҲга ҳайдовчилардан бирининг ёнлама оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган. Йўловчилар орасида жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинди.

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва жуда илиқ бўлади
9 феврал 2024, 11:06

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва жуда илиқ бўлади

Ўзбекистонда 10−11 февраль кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+8, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Ҳудудларда фуқароларни АҚШга жўнатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
9 феврал 2024, 10:47

Ҳудудларда фуқароларни АҚШга жўнатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Тошкент, Самарқанд ва Бухорода фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга жўнатиш билан шуғулланган шахслар ушланди.

1-синф ўқувчилари февралда қўшимча бир ҳафта таътил олади
9 феврал 2024, 10:12

1-синф ўқувчилари февралда қўшимча бир ҳафта таътил олади

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига февраль ойида қўшимча бир ҳафта таътил берилади. Унинг санасини ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши белгилайди.

Qatar Airways 2 июндан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
9 феврал 2024, 10:03

Qatar Airways 2 июндан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

Qatar Airways 2 июндан Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналишида парвозларни йўлга қўяди. Рейслари ҳафтасига 4 марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. «Биз учун бу даражадаги йирик авиакомпаниянинг Тошкент аэропортига парвоз қилиши жуда муҳим» дея таъкидлади Uzbekistan Airports.

Ўзбекистонда январда салкам 95 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди
9 феврал 2024, 09:49

Ўзбекистонда январда салкам 95 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди

Январь ойида ҳудудларда 94 млрд 542 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ҳолатлар бўйича мингга яқин маъмурий иш расмийлаштирилди.

Тошкент марказида Zeekr иккита машинага урилди ва тротуарга чиқиб кетди (фото, видео)
8 феврал 2024, 23:56

Тошкент марказида Zeekr иккита машинага урилди ва тротуарга чиқиб кетди (фото, видео)

Пойтахт марказида катта тезликда ҳаракатланган Zeekr автомашинаси Matiz ва Kia автомобилларига бориб урилди. Тўқнашув оқибатида Zeekr пиёдалар йўлакчасига, Kia эса майсазорга чиқиб кетди. Учала ҳайдовчи ва Zeekr машинасидаги бир нафар йўловчи касалхонага ётқизилди.

Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйлар ўрнида турар жой эмас, яшил боғ барпо этилади
8 феврал 2024, 22:18

Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйлар ўрнида турар жой эмас, яшил боғ барпо этилади

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида қарийб 60 йилдан бери мавжуд ёғоч уйлар ўрнида илгари режа қилинганидек уй-жойлар эмас, Хитой инвесторлари иштирокида яшил боғ қурилади. «Яқинда президент Сергели ва Янгиҳаётда ҳам Янги Ўзбекистонга ўхшаган истироҳат боғи қуринглар деди», — дея таъкидлади туман ҳокими.

8 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
8 феврал 2024, 22:13

8 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Бирлаштирилган университетлар, қимор ва букмекерликнинг қонунийлаштирилиши, 15 суткага қамалган Аброр Мухтор Алий, ҳокимликка қайтарилган Minerva City ҳудуди ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистондаги учта ОТМ битта университетга бирлаштирилади
8 феврал 2024, 19:55 1

Ўзбекистондаги учта ОТМ битта университетга бирлаштирилади

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти битта университетга бирлаштирилади. Унга Тўлқин Тешабаев раҳбарлик қилади.

«Док-1 Макс» иши бўйича 2−5 февраллардаги суд мажлисларининг тафсилотлари
8 феврал 2024, 18:04

«Док-1 Макс» иши бўйича 2−5 февраллардаги суд мажлисларининг тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 2 февралдаги судда гувоҳлар кўрсатма берган, бир судланувчи терговда ўзи ҳамда шерикларига нисбатан жисмоний ва руҳий босимлар ўтказилгани ҳақида гапирган эди. 5 февралдаги процессда суд тергови якунланиб, музокарага киришилди. «Газета.uz» репортажи.

Тошкент транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Анвар Жўраев қамоққа олинди
8 феврал 2024, 17:47

Тошкент транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Анвар Жўраев қамоққа олинди

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи, «Тошшаҳартрансхизмат» раиси Анвар Жўраев мансаб сохтакорлиги ва растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларида гумонланиб қамоққа олинди.

Ўзбекистонда 2023 йилда шаҳвоний шилқимлик айби билан 666 нафар шахс жавобгарликка тортилган
8 феврал 2024, 17:11

Ўзбекистонда 2023 йилда шаҳвоний шилқимлик айби билан 666 нафар шахс жавобгарликка тортилган

Ўзбекистон 2023 йилнинг 11 апрелидан бошлаб шаҳвоний шилқимлик қилиш моддаси билан 666 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 233 нафарига жарима жазоси, 433 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг