АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг гендер тенглик ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича бош мувофиқлаштирувчиси Жамила Бижио 5 февраль куни IT соҳасида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик аёллар билан учрашди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

usaid, стартаплар, it, ахборот технологиялари, аёллар

Тошкентдаги IT Parkда ўтказилган давра суҳбатида, шунингдек, USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Дэвид Хофман ҳамда ўзининг турли лойиҳалари ва стартаплари билан муваффақиятга эришаётган хотин-қизлар ҳам иштирок этди. Улар USAID томонидан молиялаштирилган Tumaris.Tech ва FoundHer лойиҳалари натижалари ҳамда хотин-қизларнинг IT соҳасидаги ютуқлари тўғрисида суҳбатлашди.

Маълум қилинишича, Tumaris.Tech ва FoundHer лойиҳаларига USAID томонидан жами 174 минг 129 доллар маблағ ажратилган.

2020 йилда USAIDнинг тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш бўйича лойиҳаси кўмагида ишга туширилган Tumaris.Tech ахборот технологиялари секторида тадбиркор хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича инновацион дастур ҳисобланади. Ўтган икки йил давомида лойиҳа нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиё давлатларидан ҳам иштирокчиларни жалб этиб, 200 дан ортиқ аёлларни ўқитиш, 46 та стартап лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва 50 та технологик маҳсулотни ишга тушириш орқали ўз фаолияти географиясини кенгайтиришга эришди.

usaid, стартаплар, it, ахборот технологиялари, аёллар

Учрашувда хотин-қизларнинг тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилган FoundHer лойиҳасининг муваффақияти ҳам таъкидланди. Қайд этилишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистонда истиқболли бизнес ғояларни излаш билан шуғулланиб, олти ой давомида бизнесни ривожлантиришга ҳисса қўшган. FoundHer`нинг Марказий Осиёда ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизлар учун тенг шарт-шароитларни яратишга содиқлиги натижасида лойиҳа иштирокчилари Кремний водийсига сафар қилиб, АҚШда ўтказилган 2023 йилги қишки саммитда қатнашди.

usaid, стартаплар, it, ахборот технологиялари, аёллар

USAID расмийси Жамила Бижио АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда IT соҳасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини илгари суришга содиқлигини қайд этди.

«Бугун биз хотин-қизлар бошчилигида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг улкан ютуқларини нишонлаётган бир пайтда сизнинг олдингизда туриш мен учун катта шараф. Мазкур учрашув тадбиркорлик соҳасидаги инновацион ютуқларнинг намойишигина эмас, балки аёллар стартапи экотизимларини ривожлаништиришда уларнинг асосий нуқтаси, деб ҳисоблайдиган қатъияти, ноодатий фикрлаши ва иродаси натижаси ҳамдир», — деди у.

usaid, стартаплар, it, ахборот технологиялари, аёллар

Жамила Бижио инновациялар ва барқарор ривожланишни рағбатлантиришда гендер хилма-хилликнинг таъсирини ҳамда стартаплар соҳасида иқтидорли ва етакчиликка интилувчи хотин-қизлар сони тобора ўсиб бораётганини қайд этди. «Биз бу ерга қийинчиликларни енгиб ўтган ва ўз иқтидорини намойиш қилиш, мақсадига эришиш йўлидан бораётган ушбу илҳомлантирувчи стартапчи аёлларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун йиғилдик», — деди USAID расмийси.