Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар берди Ўзгидромет.

Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вати билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 9 февралда баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони февраль ойи биринчи ўн кунлиги охири учун бўлган меъёрий қийматлардан 6−8 даражага кўп бўлди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда жума ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5…+8 даража илиқ, кундуз кунлари +17…+19 даража илиқ бўлади.